Get Mystery Box with random crypto!

​​Шавкат Мирзиёев инвестиция соҳасига доир аввалги топшириқлар | O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

​​Шавкат Мирзиёев инвестиция соҳасига доир аввалги топшириқлар ижроси ва янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

10 та тижорат банки томонидан 1,5 миллиард долларлик 136 та янги лойиҳа таклифларини ишлаб чиқди.

Агробанк - тўқимачилик кластерлари билан биргаликда қўшимча 43 та лойиҳа шакллантиган. Жами 501 миллион долларлик лойиҳалар натижасида пахта толасини қайта ишлаш даражаси ошиб, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

Миллий банк - 225 миллион долларлик 6 та янги лойиҳа амалга оширилади. Қорақалпоғистон, Навоий ва Наманганда поливинилхлорид ва алюминий ромлар ишлаб чиқариш, Тошкент ва Тошкент вилоятида поезд вагонлари ҳамда юк машиналарига хизмат кўрсатувчи транспорт-логистика марказини ташкил қилиш лойиҳалари.

Ўзсаноатқурилишбанк - “Ургут” ЭИЗда 10 миллион долларлик лойиҳа. Бунда, йилига 600 минг тонна пўлат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Ипотека банк - Қуйи Чирчиқда 27 гектардан зиёд майдонда замонавий логистика фаолиятини ташкил этади.

Асака банк кредити иштирокида пойтахтимизнинг “Эски шаҳар” ҳудудида Миллий савдо шаҳарчаси ташкил этилади.

Янгиҳаёт туманидаги 200 гектар ерда қурилиш материаллари, озиқ-овқат, текстиль ва бошқа бир қатор муҳим соҳаларда жами қиймати 4,6 триллион сўмлик 71 та лойиҳани амалга оширилади.

O'zLiDePнинг расмий телеграм каналига уланиш

https://t.me/joinchat/AAAAADv3a9GvgOXSu1_ksA