Get Mystery Box with random crypto!

Сенатнинг 12-ялпи мажлиси 5 февраль куни онлайн тарзда бўлиб ў | O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Сенатнинг 12-ялпи мажлиси 5 февраль куни онлайн тарзда бўлиб ўтади

Видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтадиган ялпи мажлисда

«Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистоннинг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги,

«Aудиторлик фаолияти тўғрисида»ги,

«Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги,

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги,

«Халқлар дўстлиги кунини белгилаш тўғрисида»ги қонунлар муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Бундан ташқари, Давлат дастурининг 2020 йилдаги ижроси бўйича Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи,

Қолаверса, Боёвут, Бўстон, Олот, Тўрақўрғон, Қарши туманлари ва Каттақўрғон шаҳрини 2020–2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари дастурларининг ижросини ўрганиш натижалари муҳокама қилинади.

Шунингдек, илмий фаолиятни ривожлантириш учун кўрилаётган чоралар, мамлакатимизда тошқинлар, сел оқимлари, кўчки хавфи мавжуд тоғ ва тоғолди ҳудудларида жойлашган аҳоли пунктлари ҳамда иқтисодий объектлар хавфсизлигини таъминлашга оид қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолати юзасидан ВМга юборилган парламент сўрови натижалари ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилади.

O'zLiDePнинг расмий телеграм каналига уланиш

https://t.me/joinchat/AAAAADv3a9GvgOXSu1_ksA