Get Mystery Box with random crypto!

Тестлар тарқалиб кетишини олдини олиш учун барча экспертлар ДТ | Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi

Тестлар тарқалиб кетишини олдини олиш учун барча экспертлар ДТМ биносида ишлаган, ХТВ тестларни алоҳида тузиб, тақдим этмаган

Халқ таълими вазирлиги "Газета.уз" вебсайтида жорий йилнинг 14 июнь санасида чоп этилган "Скандал вокруг национальной системы тестирования" номли мақоласи бўйича қуйидагиларни маълум қилади:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 октябрдаги “Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 646-сон қарорида босқичма-босқич умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий этилиши белгиланган бўлиб, ҳозирга қадар кимё, биология, математика ҳамда она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти) фанларидан миллий тест тизими жорий этилган.

Тест тизими бўйича қарорга мувофиқ тест саволлари Халқ таълими вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан тавсия қилинган мутахассислар иштирокида Давлат тест марказининг биносида тузилган ва Давлат тест маркази томонидан назорат материалларини тузишга жалб қилинган Халқ таълими вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси экспертлари билан тўғридан-тўғри шартнома тузилган.

Яратилган тестларни жойларга етказиб берилиши ёки тестни ташкил этилишида Халқ таълими вазирлиги иштирок этмаган.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram