Get Mystery Box with random crypto!

Халқ таълими вазирлигида ўқув йили якунлари ҳамда янги ўқув йи | Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi

Халқ таълими вазирлигида ўқув йили якунлари ҳамда янги ўқув йилига тайёргарлик масалалари муҳокама этилди

Бугун Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудий Халқ таълими тизими раҳбарларининг иш фаолияти самарадорлигини баҳолаш меъзонларига эришиш, ўқув йили якунлари, ёзги таътил даврида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама этилди.

Жумладан 2021 йилда республика бўйича таълим сифатини оширишга эришиладиган мақсадли кўрсаткичлар санаб ўтилди. Хусусан ушбу йўналишда қизил тоифадаги ҳамда кам қувватли мактаблар сонини камайтириш, ўқитувчиларнинг тил билиш даражасини ошириш, Олий ва биринчи тоифали ўқитувчилар сонини кўпайтириб, тоифаси бўлмаган ўқитувчилар сонини камайтириш орқали таълим сифатини ошириш лозимлиги қайд этилди.

Якуний давлат имтихонларини ўз вақтида тугатишни назорат қилиш, 20 июнга қадар ўқувчиларнинг маълумотларини Attestat.uzedu.uz электрон тизимига киритиш ва шаҳодатномаларни чоп этиш. Мактабларда “Абитуриент” ШТАБини ташкил этиш орқали битирувчиларнинг ҳужжатларини Олий таълим муассасаларига топширишга кўмаклашиш. 20-30 июнь кунлари Мактабни мувафаққиятли битирган ўқувчиларга олтин ва кумуш медалларни топширишни тантанали ташкил қилиш, иқтидорли ўқувчиларни ихтисослаштирилган мактабларга йўналтириш юзасидан топшириқлар берилди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram