Get Mystery Box with random crypto!

“Ҳар бир бола эътиборда, эъзозда” – хайрия акцияси доирасида б | Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi

“Ҳар бир бола эътиборда, эъзозда” – хайрия акцияси доирасида бемор болажонлар ҳолидан хабар олинди

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов Республика болалар психоневрология шифохонасида даволанаётган болаларни ҳолидан хабар олди. Тошкент шаҳар “Баркамол авлод” болалар мактаблари томонидан ташкил этилган хайрия акцияси доирасида шифохонада даволанаётган 200 дан ортиқ болажонларни байрам билан табриклаб, уларга турли хилдаги совғалар улашилди.

Мазкур акцияда Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги 215 та “Баркамол авлод” болалар мактабларининг тўгарак аъзолари томонидан шифохонда ётган дўстлари учун қўллари билан ясалган совғалар болажонларга топширилди.

Ушбу ҳайрия акцияси доирасида Республика онкология илмий Маркази, Гематология илмий-текшириш институти, ОИТС/ОИВга қарши курашиш Республика маркази ҳамда Республика нейрохирургия илмий марказида даволанаётган болажонларга ҳам совғалар тарқатилди.