Get Mystery Box with random crypto!

Халқ таълими вазирлиги барчангизни Халқаро болаларни ҳимоя қил | Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi

Халқ таълими вазирлиги барчангизни Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан самимий муборакбод этади!

Бизнинг энг ёрқин ва беғубор хотираларимиз болалик билан боғлиқ. Йиллар ўтган сари бу ҳислар узоқлашиб боради, аммо биз ҳаётимизни беғубор болалик таассуротлари билан ўтказамиз. Шу боис ҳам ушбу байрам болаларнинг ҳар томонлама баркамол бўлиб ривожланиши учун масъул бўлган катталар учун ҳам жуда муҳимдир. Бу кун яна бир бор биз катталарнинг болалар олдидаги улкан масъулиятимизни эслатади.

Биз катталарнинг асосий вазифамиз фарзандларимизни соғлом, ақлли, одобли, билимли ва албатта бахтли қилиб тарбиялашдир. Улар ишончли ҳимояни ҳис қилишлари ва ҳаётда ўз ўрнини топишлари учун биз ҳамма нарсани қилишимиз керак.

Азиз болажонлар, байрамингиз муборак бўлсин, содиқ дўстлар, бахт, қувонч ва соғлик доим ҳамроҳингиз бўлсин!

Катталарнинг эътибор ва ғамхўрлиги, меҳри ва илиқлиги сизни доимо қуршаб турсин.