Get Mystery Box with random crypto!

Халқ таълими вазири ўринбосари Сурхондарё вилоятидаги мактабла | Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi

Халқ таълими вазири ўринбосари Сурхондарё вилоятидаги мактабларда бўлди

Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов Сурхондарё вилояти, Денов туманидаги 2-17-70-сонли умумтаълим мактабларида олиб борилаётган реконструкция ва мукаммал таъмирлаш жараёнларини кўздан кечирди.

Вазир ўринбосари томонидан келгусида босқичма-босқич тумандаги реконструкция ишлари олиб бориладиган мактаблар хусусида кўрсатмалар берилди.

Шунингдек Темур Комилов, вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Сулув Хамидова, Музработ тумани прокурори Хуршид Эркинов ҳамда туман хокимининг биринчи ўринбосари Абдуғани Ачилдиев иштирокида Музработ туманидаги 33-сонли умумтаълим мактабига замонавий компьютер тўпламлари совға қилди.

Мутасаддилар 11-синф битирувчи ўқувчилари ва мактаб педагогик жамоаси билан суҳбатлашиб, уларни қизиқтирган саволларига жавоб берди.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram