Get Mystery Box with random crypto!

КИМ КЎР БИЛАСИЗЛАРМИ? (ДАВОМИ) Имоми Аҳмад ибну Ҳанбал (роҳи | UYDA QOLING||| O'zimiznikilar - наши собственные

КИМ КЎР
БИЛАСИЗЛАРМИ? (ДАВОМИ)

Имоми Аҳмад ибну Ҳанбал (роҳимаҳуллох)дан
" Намоз ӯқувчиларни сони нечта ? "
деб
сўрашди .
Имоми Аҳмад ибну Ҳанбал (роҳимахуллоҳ) :
"Битта холос" деб жавоб бердилар .
Улар :
Сен кўрмисан ? дейишди .
Уларга Имоми Аҳмад ибну Ҳанбал (роҳимахуллоҳ) жавоб бердилар :


"Аллоҳни олдида туриб, қалби гина-гудурат, нафрат, ғазаб, хақоратларни кўтариб юрган кимса кўрдир."

"Ахлоқи, муомаласи билан ибодатини орасида ажралиш бӯлган кимса кўрдир."

"Намоз ӯқийди, сажда қилади, рӯза тутади, бироқ зулмга ёрдам берадиган кимса кўрдир."

"Намоз ӯқийди, рӯза тутади, бироқ қўли мусулмонларни қонига буланган кимса кўрдир."

"Диндан баъзисини олиб ва баъзисини тарк қилган кимса кўрдир."

"Намоз ӯқиган, бироқ намозидан фойдаланмаган кимса кўрдир."