Get Mystery Box with random crypto!

КИМ КЎР БИЛАСИЗЛАРМИ ? Имоми Аҳмад ибну Ҳанбал (роҳимаҳуллох | UYDA QOLING||| O'zimiznikilar - наши собственные

КИМ КЎР
БИЛАСИЗЛАРМИ ?

Имоми Аҳмад ибну Ҳанбал (роҳимаҳуллох)дан
" Намоз ӯқувчиларни сони нечта ? "
деб
сўрашди .
Имоми Аҳмад ибну Ҳанбал (роҳимахуллоҳ) :
"Битта холос" деб жавоб бердилар .
Улар :
Сен кўрмисан ? дейишди .
Уларга Имоми Аҳмад ибну Ҳанбал (роҳимахуллоҳ) жавоб бердилар :

"Оғир юк бошини оғритиб ташлаган тул хотинни икки кӯзи билан кӯрмайдиган кимса кўрдир."

"Қиблага юзланиб, етимларга, фақирларга орқасини қилиб олган кимса кўрдир."

"Аллоҳга сажда қилиб, бандаларига такаббурлик қилган кимса кўрдир."

"Намоз ӯқувчиларни биринчи сафида бӯлиб, очлар ва ҳақни айтгувчилар сафидан ғойиб булгувчилар кўрдир."

"Хар-куни садақа қилишга қодир бӯла туриб, бир кунгина садақа қилган кимса кўрдир."

"Таомдан рӯза тутиб, ҳаромдан рӯза тутмаган кимса кўрдир."

"Байтул-Ҳаромни тавоф қилиб, хар-куни мухтожликдан
ўлаётган бечораларни атрофида тавоф қилишни унутган кимса кўрдир."

"Азонни юқори кўтариб , ота-онасини юқори кўтармаган кимса кўрдир."