Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 30.12.2022 йилдаги “2023 | Bosh prokuratura

Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 30.12.2022 йилдаги “2023-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-465-сон қарори ижроси ҳудудларда ўрганилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори Маруфхон Ходжаев бошчилигида тегишли вазирлик ва идоралар масъуллари иштирокида Фарғона вилоятининг Олтиариқ ва Риштон туманлари ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятга эга 4Р-148 ҳамда 4Р-112 автомобиль йўлларининг маълум қисмида реконструкция ва йўл инфратузилмасини яхшилаш  бўйича амалга оширилаётган  қурилиш ишлари ўрганилди.

Шунингдек, Риштон туманининг кириш қисмидан ўтган 4Р-112 “Фарғона халқа йўли” автомобиль йўлининг 259-273 км. қисмини (1-босқич 259-263 км.) қайта қуриш жараёнлари  билан танишилди.

Ўрганиш давомида, қурилиш ишларини сифатли якунлаш, шунингдек, ҳудудларнинг табиий-иқлим шароитларига мослаштирилган замонавий чидамли материаллардан фойдаланиш ҳисобига автомобиль йўлларидан фойдаланишда ҳаражатларни камайтириш, қурилиш-таъмирлаш ишларида белгиланган норматив ҳужжатларга қатъий амал қилган ҳолда олиб бориш юзасидан тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook