Get Mystery Box with random crypto!

Яхши биламизки, банклар томонидан жисмоний ва юридик шахслар у | Bosh prokuratura

Яхши биламизки, банклар томонидан жисмоний ва юридик шахслар учун уларга имкон яратиш мақсадида, турли кредитлар ажратиб келинмоқда.

Бу жараён, аҳоли бандлигини таъминлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ролини оширишга хизмат қилади.

Бироқ, бу маблағлардан унумли фойдаланмасдан ёки “туҳфа” деб иш тутиб, шартнома шартларини бажармаслик оқибатида, банклар томонидан кредит маблағларини ундириш учун судга мурожаат этишади.

Ўз навбатида, суднинг ижро варақаси Мажбурий ижро бюроси органларига келиб тушган кундан бошлаб, ундириш чоралари кўрилади.

Хусусан, Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан жорий йилнинг ўтган даврида иш юритувга 468 та тижорат банклари фойдасига ундирувлар билан боғлиқ жами 3,3 трлн.сўмлик 15.350 та ижро ҳужжатлари қабул қилинган бўлиб, шундан 7 мингдан ортиғининг ижроси тамомланган ва 632 млрд. сўмлик қарздорлик ундирилган.

Шунингдек, 3 160 нафар қарздорларнинг 56,6 млрд. сўмлик қарздорликларини қоплаш мақсадида ундирув уларнинг иш ҳақи даромадларига қаратилган.

Бундан ташқари, 220 та ижро ишлари бўйича 300 млрд. сўмлик мол-мулклар хатланиб, ушбу мол-мулкларни ундирувга қаратиш чоралари кўрилмоқда.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook