Get Mystery Box with random crypto!

Бош прокуратура бошқарма бошлиғи М.Эшназаров, Сирдарё вилоят п | Bosh prokuratura

Бош прокуратура бошқарма бошлиғи М.Эшназаров, Сирдарё вилоят прокурорининг ўринбосари А.Муллажановлар томонидан Оқолтин туманида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ташкил қилинган арзонлаштирилган савдо ярмаркаси, аҳолига табиий газ ва электр энергияси етказиб берилиши аҳволи, кўп қаватли уйлар ҳамда ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик аҳволи ўрганилди.

Хусусан, туманда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда юзага келадиган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида ташкил этилган навбатчилик штаби фаолияти ўрганилиб, ҳудудий масъулларга зарур кўрсатмалар берилди.

Туман марказида ва олис ҳудудларда асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратиш ҳамда бозордаги нарх-наво барқарорлигини сақлаш, аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш аҳволи ўрганилиб, масъулларга топшириқлар берилди.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook