Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан 8 янва | Bosh prokuratura

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан 8 январь - Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ҳодимлари куни муносабати билан Қуролли Кучлар давлат музейида тарих, бугун ва келажакни ўзида мужассам этувчи “Уч авлод” учрашуви ташкил этилди.

Унда Республика Ҳарбий прокуратураси органлари фахрийлари, Тошкент шаҳрида жойлашган етакчи олий ҳарбий таълим муассасалари хусусан, Қуролли Кучлар Академияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси, Жамоат хавфсизлиги университети курсантлари, “Темурбеклар мактаби” ўқувчилари ҳамда ҳарбий прокуратуранинг ёш прокурор-тергов ходимлари иштирок этди.

Тадбир Бош прокурор ўринбосари-Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Ботир Кудратходжаев раҳбарлигида ўтказилди.

Мудофаа вазирининг ўринбосари Ҳамдам Қаршиев, прокуратура органларини қўллаб-қувватлаш маркази бошлиғи Ботир Калоновлар ёшлар билан учрашувда ўз фикрларини билдириб, барча прокуратура органлари ходимларини байрам билан қутладилар.

Кўтаринки кайфиятда ўтган учрашувда фахрийларимиз ўз ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

Сўнгра, фахрийлар ва ёшлар “Прокуратура органлари музейи” билан танишдилар.

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда қонунга ҳурмат, адолат туйғуси янада мустаҳкамлаш мақсадида шу каби тадбирлар келгусида ҳам давом эттирилади.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook