Get Mystery Box with random crypto!

Жорий йил 28 январь куни Бош прокуратура ва Республика Маънави | Bosh prokuratura

Жорий йил 28 январь куни Бош прокуратура ва Республика Маънавият ва маърифат марказининг ўзаро келишувига кўра, Ўзбекистон Республикаси прокуратураси органларида маънавий-маърифий ишларни янги босқичга кўтариш бўйича 2022 йил учун “Йўл ҳаритаси” ишлаб чиқилган.

Ушбу “Йўл ҳаритаси” ижроси бўйича Бош прокуратурада ҳар жума куни ходимлар учун маънавият соати ташкил қилиниб келинмоқда.

Шунга кўра, бугун Бош прокуратуранинг марказий маҳкамаси ходимлари ҳамда Бош прокуратура Академиясининг профессор-ўқитувчилари иштирокида санъат аҳли билан учрашув ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бўлим бошлиғи, шоира Фароғат Худойқулова, актёр, режиссёр ва сценарист Иброхим Расулов, актриса Шахноза Ходжимуратова иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан ўзбек адабиёти ва маданияти ривожига сезиларли ҳисса қўшган атоқли адиб ва жамоат арбобларининг ижодий мероси бугунги кунда ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга қаратилган ишларда нечоғлиқ қўл келаётгани таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, шоира Фароғат Худойқулова ва актриса Шахноза Ходжимуратоваларнинг дурдона асарлардан парчалар ўқиши иштирокчиларда илиқ таассурот қолдирди.

@uzbprokuratura