Get Mystery Box with random crypto!

Жорий йилнинг 16 - 20 декабрь кунлари кураш ҳафталиги доирасид | Bosh prokuratura

Жорий йилнинг 16 - 20 декабрь кунлари кураш ҳафталиги доирасида “Прокуратура полвони”, “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳарбий хизматчи ва ходимлари ўртасида” республика чемпионати, миллий ва хорижий таълим муассасалари талабалари ўртасидаги халқаро кураш мусобақаси ва “Ўзбек полвони” республика турнирларини ўтказиш режалаштирилган.

Бинобарин, 16 декабрь куни прокуратура тизими ходимлари ўртасида “Прокуратура полвони” республика мусобақаси ўтказилди.

Турнирнинг финал босқичини Бош прокурор ўринбосари Рахимов Шавкатжон очиб берди.

Очилиш маросимида вазирлик ва идоралар раҳбарлари, спортчилар, мураббийлар ва таклиф этилган меҳмонлар, шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир доирасида эл суйган хонандалар иштирокида концерт дастурлари ташкил этилди.

Мусобақада 7 та вазн тоифасида жами 130 нафар прокуратура тизими ходимлари ғолиблик учун ўзаро беллашдилар.

Турнир якунида ўз вазнида ғолибликни қўлга киритган полвонлар қимматбахо совғалар, пул мукофоти ва медаллар билан тақдирландилар.

Бу борадаги тадбирлар давом этмоқда.

@uzbprokuratura