Get Mystery Box with random crypto!

ТОЛИБОН 'СЕНГА ТЕГМАЙМАН', ДЕБ СЎЗ БЕРДИ Шавкат Мирзи | ERK Demokratik Partiyasi

ТОЛИБОН "СЕНГА ТЕГМАЙМАН", ДЕБ СЎЗ БЕРДИ
Шавкат Мирзиёев яқинда Толибон "сизларга тегмайман, деди ва у сўзини тутяпти", дея севинди. Ва куни кеча Толибонга миннатдорчилик тимсолида юборилган ичида нима борлиги номаълум вагонлар тизими Ҳайратондан кечиб Толибонга таслим этилди.
"Толибон бизга тегмаяпти" деб севинаётган бир давлат одамини тасаввур қилинг энди.
"Бизга тинчлик керак, бизга тегмасанг бўлди, сенга ҳар нарсамизни берамиз", деяётган бир раҳбар бор бугун буюк ўзбек халқининг тепасида.
Афгонистоннинг шимоли - Жанубий Туркистондаги ўзбек,туркман, хазоро турклари ва тожик биродарларимизнинг Толибон тарафидан даҳшатли дискриминацияга тобе тутилаётганлиги бу раҳбарни қизиқтирмайди. Ўзбек тилининг мактаб программасидан чиқарилганлиги, адабиётимиз ва маданиятимиз тарихи топталаётгани уни қизиқтирмайди. Толибонга "ҳей, қўшни бизга, ҳамсоянгга ҳурмат кўрсат, тўхтат бу вандалликни", деб айтишга жасорати йўқ ҳурматли раҳбарнинг.
Фақат "Толибон бизга тегмаса бўлди,", дейишга етади жасорати.
Чунки силоҳдан қурқади. Силоҳни ҳурмат қилади.
Сўз йўқ.
Бу хусусда (беш йил аввал) ёзилган бир матнни этиборингизга ҳавола этмакдаман.
"Бироз ёмон бўлайлик"
(матннинг қисқартирилган варианти)
Ўзбекистонда Каримов ўлди, аммо Каримовнинг ўлкамизда иншо этган сиёсий режими тирик. Унинг тириклигини биздан кўпроқ, Каримовнинг меросхўрлари ҳар қулай фурсатда қайд этишдан чарчамаяптилар. Каримов конституцияни бузиб, 27 йил иқтидорда қандай қолган бўлса, бугунги ҳукумат ҳам айнан Каримов каби Контитуцияни бузиб, Президентлик лавозимини ишғол этди…Бу янги ҳукмдор самимият билан Каримов йўлидан кетишини эълон қилди. Аммо биз шундай бир очиқ баёнотдан сўнгра ҳам режимдан ўзгаришлар кутиб, кир босган дўппиларини кўкка отаётган шоввозларга ҳайратланаяпмиз.
Ажабо, бу ўзгаришларни фақат улар кўраяптию, биз кўрмаяпмизми
Бу дупписини осмонга отаётган зиёсиз зиёлиларнинг ёки кўзлари кўр ёки ҳақиқатан ҳам ўз манфаатлари учун ватанини сотишга ҳам тайёр шахслар.
Эй, жаноблар, Русия раҳбари Путин Самарқандга Каримов қабрига гулдаста қўйиш учун келмади, у Мирзиёевдан Москвага садоқатда ваъда олиш учун келди ва истагига эришди.
Мирзиёев бу тайёргарликларни Каримов ўлим тўшагига ётган ондаёқ бошлаган эди. Ўзбекистон халқини кутаётган бу муҳтамал фожианинг қисқача ҳикояси шундай
Владимир Путин 2016 йил 30 август ва 1 сентябр кунлари орасида Шавкат Мирзиёевнинг назоратли сайловлар орқали Президентлик курсисига муаммосиз ўтиришини таъминлаш мақсадида Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) ходимларидан иборат 300 кишилик гуруҳ юборди Ўзбекистонга.
Бу гуруҳга қуролли амалиётлар устаси булган ҳарбий гуруҳ илова қилинди ва улар Тошкент ва бошқа катта шаҳарларга жойлаштирилди. Бу акция Бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг розилиги билан амалга оширилди.
Каримов қабрининг фонида олинган суратга қарасангиз, Путин ва Мирзиёевнинг юзларидаги севинчни кўзойнаксиз ҳам кўришингиз мумкин. Шу қадар аниқ севинч!
Путиннинг 2016 йил 6 сентябр куни Самарқандда узбек диктаторининг мозорига қўйган гулчамбари, аслида, бир ўлка Мустақиллиги мозорига қўйилган гулчамбардир.
Бу муболаға эмас, бунинг муболаға эмаслигини куни кеча “Царьград ТВ” дан чиққан рус шовинисти “авроосиёчи” Дугин тасдиқ этди. У “Узбекистон Каримовдан кейин Москвасиз ўз мустақиллигини сақлай олмайди” дея баралла баёнот берди. (httpswww.youtube.comwatchv=cMq9tfB2k3E)
Узбек халки Рус халқи билан дустлик ичида яшашни истайди, узбек давлати Россия давлати билан якин хамкорлик қилишни истайди, Аммо Русиянинг бугунги хукумати Марказий Осиё давлатларига нисбатан экспансив муносабатини давом эттирмоқда ва бу бизнинг халқларимизни жиддий равишда андишалантирмоқда.
Мирзиёевнинг муваккат хукумати Путин Россияси билан тахликали бир уйин олиб бормокда. Мирзиёвнинг маддохлари эса, узбек ватанпарварларини Мирзияевнинг килаётган ижобий ишларини курмаётганликда айблаяпти. Қиргизистон ва Тожикистон билан чегараларини очгани ва халк билан контакт ўрнатганини кўрмаяпти,деб айблайди.
Ҳолбуки, муваққат ҳукуматнинг Қиргизистон чегарасини очиши бизни севинтирди.