2023-06-12 18:21:15
Бизнинг минталитетда ажойиб фикрлаш бор.
Рахбарнинг бир оғиз оддий сўзини катта маъно ифода этувчи амр деб қабул қилиниши.
Рахбар ходимга:
- Э қойил! Соқол куртаклаб қолибтику а? ярашибти,деса.
Сал ўтмай ходим соқолини қиртишлаб олиб ташлайди.
Рахбар ёрдамчисидан:
- Фалон киши иш жойидами? деб мийғида кулиб сўраса.
Эртасига ўша одамни ишдан бўшатиб юборилади.
Рахбар ёрдамчиларига:
- Бу бино қачон қурилди? деб ўтиб кетса.
Сал ўтмай у бино снос бўлади.
Рахбар:
- Бу ерга нима экилган ўзи?! деса,
Кетгандан сўнг у ерни хайдаб ташлашади.
Рахбар:
- Бу йўл қаерга олиб чиқади? деса
Сал ўтмай у йўлни ёпиб ташланади.
Рахбарлар буйруқни шунақа кинояли тарзда буюрадими?
Ёки ходимлар оддий саволдан буйруқ ясаб олишадими?
Хайронман.
(Бу кўп ўзим гувохи бўлганларим)
Камолиддин Мухаммад
@uzbeku
4.8K views15:21