2023-05-12 13:10:02
Хозир қулпиной мавсуми бўлгани сабаб шуни эслатма қилай.
Инфекцион касалхоналар тўлиб кетибти. Айниқса ёш болаларда ўткир ичак касалликлари кўпайган. Бундан ҳам ёмони қулпинойдан кейин аллергияси бор одамлар бўғилиб, томоғида шиш бўлса, нафаси қисиб қолиш холати авжида.
Еманг эмас енг, фақат жуда хам кам миқдорда. Қулпиной етиштиришда назаримда аввал бўлмаган химикат дорилар қўлланмоқда, бу нарса табиийки номаълум касалликларга сабаб бўлмоқда.
Агар эътибор бераётган бўлсангиз бозорларда бу мевани турли хил нави кўпайган, бу хар хил навни етиштириш учун ўз ўзидан дори воситаларидан фойдаланилади, яна камига қулпинойни ораларига кириб жойлашган ўғит (гўнг), дорилар, тупроқни тўлиқ тоза қилиб ювиш имкони йўқ. Демак ичакларга мева билан биргаликда бошқа нарсалар хам кириб боради.
Ўзингизни хам, болалар ва кексаларни хам эхтиёт қилиб туринг.
Мадина Мўминова
@uzbeku
8.2K views10:10