2023-05-12 02:04:01
Бир киши Умар розиёллоху анхунинг хузурига келиб деди:
- Мени хам бирор-бир мансабга қўйинг!
Умар розиёллоху анху сўради:
- Қуръон ўқийсанми?
- Йўқ!
- Мен Қуръон ўқимайдиган кишини мансабга қўймайман!
Халиги киши мансаб умидида илм ўрганди. Қуръон ёдлади. Сўнгра умуман кўринмай кетди. Бир куни Умар розиёллоху анху уни кўриб қолиб дедилар:
- Ха, нега кўринмай кетдинг?
У деди:
- Қуръонни ўргандим. У мени Умардан хам, унинг эшигига келишдан хам бехожат қилди!
Сўнгра қуйидаги оятни ўқиди:
Ким Аллохга таваккул қилса бас, унга У зотнинг Ўзи кифоя қилади...
@uzbeku
8.8K views23:04