Get Mystery Box with random crypto!

Uzbek.life - Расмий канал

Telegram kanalining logotibi uzbeklifeofficial — Uzbek.life - Расмий канал U
Telegram kanalining logotibi uzbeklifeofficial — Uzbek.life - Расмий канал
Kanal manzili: @uzbeklifeofficial
Toifalar: Sayohat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.30K
Kanalning ta’rifi

Хориждаги ўзбекистонликлар ҳақида ахборот берувчи фойдали канал – UzbekLife
👉 instagram.com/uzbeklifeofficiall/
👉 facebook.com/uzbeklifeofficial/
👉 tiktok.com/@uzbeklifeofficial/
Мурожаат: t.me/uzbeklifebot
Реклама:
998 78 113 10 10

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 7

2022-01-13 08:01:35 Таиланд ҳукумати 2022 йил апрелидан хорижлик сайёҳлар учун 300 бат (9 доллар атрофида) солиқ жорий қилмоқчи — Бангкок Пост

Қироллик ҳукумати матбуот хизмати раҳбари Тханакон Бунконгванчаннинг сўзларига кўра, йиғим авиачипталар нархига киритилади.

Uzbek.life расмий саҳифаси
4.5K views05:01
Ochish/sharhlash
2022-01-12 17:01:39
«Таълимда бирор ўзгариш қилишдан олдин илмий тадқиқотлар натижаларига қаралади» — Чилидаги таълим тизими ҳақида суҳбат

Икромжон Тухтасинов Enseña Chile дастури бўйича Лотин Америкасидаги Чили мамлакатида стажировка ўтаган. Шу боис суҳбатимизни кўпчилик ўзбекистонликларга яхши таниш бўлмаган Чилига бағишлашга қарор қилдик.

Мақолани ўқиш

Тўлиқ видеони кўриш

Uzbek.life расмий саҳифаси
3.4K views14:01
Ochish/sharhlash
2022-01-12 11:01:32
#муҳим_маълумот

Россиядаги юртдошларимиз ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириши мумкин

Талабгор ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун консуллик муассасасига ариза билан мурожаат қилади.

Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси янгисига алмаштириш учун:

БҲМнинг 70 фоизи (189 минг сўм) миқдорида тўлов;
20 АҚШ доллари миқдорида консуллик йиғими;

20 АҚШ доллари миқдорида ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш учун йиғим ундирилади.

Uzbek.life расмий саҳифаси
3.9K views08:01
Ochish/sharhlash
2022-01-12 08:10:02 Япония чекловларни феврал охиригача узайтирди

Япония ҳукумати чет эл фуқароларининг мамлакатга киришини февраль охиригача чеклайди. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири журналистларга маълум қилган.

Маълумот учун, дастлаб таъқиқ 2021 йилнинг 30 ноябрда COVID-19 нинг Омикрон тури аниқлангани туфайли жорий қилинган эди. У январ охиригача этиб белгиланган. Лекин касалланиш сони кун сайин ортиб бораётгани сабабли чеклов февраль охиригача узайтирилди.

Uzbek.life расмий саҳифаси
4.4K views05:10
Ochish/sharhlash
2022-01-11 18:00:24
#Буюк_Британия

Боришдан олдин билиш зарур – Буюк Британияда уй-жой ижара тартиби ҳақида

UzbekLife колумнисти Буюк Британияга бораётган ёки боришни режалаштираётганлар учун мамлакатда уй-жой топиш борасида фойдали маълумотларни тўплади.

https://uzbek.life/news/650

Uzbek.life расмий саҳифаси
4.7K views15:00
Ochish/sharhlash
2022-01-11 13:00:04
«Марказий осиёликларга ҳам берилади» — Россиядаги йирик онлайн кўчмас мулк платформаси этник ва диний мазмундаги эълонларни тақиқлади

Россиянинг кўчмас мулкни сотиш, ижарага бериш каби онлайн хизматлар кўрсатувчи ЦИАН платформаси фуқаролиги, ирқи, миллати, тан ранги, диний эътиқодига доир эълонлар жойлашни тақиқлади. Янги қоида 1 февралдан кучга киради.

https://uzbek.life/news/1220

Uzbek.life расмий саҳифаси
5.0K views10:00
Ochish/sharhlash
2022-01-10 14:01:48
#ФИНЛАНДИЯ

Финлaндияга боришдан олдин нималарни билиш керак?

UzbekLife фойдали ва қизиқарли мақолалар беришда давом этади. Навбатдаги мақола орқали Финландияга боришдан олдин нималарни билиш зарурлиги ҳақида маълумот оласиз.

https://uzbek.life/news/636

Uzbek.life расмий саҳифаси
3.3K views11:01
Ochish/sharhlash
2022-01-10 08:01:47
#ТУРКИЯ

Туркиядаги ўзбек туркологи: “Туркий асллилик” тушунчасидан кўпчилик хабардор эмас

Навбатдаги суҳбатимиз қаҳрамони Туркиянинг нуфузли Карабук давлат университети ўқитувчиси Саидбек Болтабоев.

https://uzbek.life/news/644

Uzbek.life расмий саҳифаси
4.2K views05:01
Ochish/sharhlash
2022-01-09 13:43:04 Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2022 йил 15 январдан бошлаб қуйидаги тартиб жорий қилинмоқда:

хорижий давлатлардан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчилар келишидан камида 48 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичли маълумотга эга бўлиши;

коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичга эга маълумотнома бўлмаганда, аэропорт, темир йўл вокзаллари ва чегара ўтказиш пунктларида ташкил этилган коронавирус инфекциясига экспресс тест топшириши шарт.

Uzbek.life расмий саҳифаси
3.9K viewsedited  10:43
Ochish/sharhlash
2022-01-08 12:00:49 Германияга кириш бўйича янги тартиб: қоидабузарларга 25 000 еврогача жарима

«Омикрон» штаммининг пайдо бўлиши муносабати билан, Германия ҳукумати амалдаги қоидаларга янгиларини киритди. Бу ҳақда «Uzbekistan Airways» маълум қилмоқда.

Қайд этилишича, Германияга келаётган 6 ва ундан ёши катта йўловчилар парвозга чиқишдан олдин Covid-19 тестининг салбий натижасини, касалликдан тузалганлигини тасдиқловчи ҳужжат ёки Johnson&Johnson, Moderna, AstraZeneca, Pfizer вакциналари билан эмланганлик сертификатини тақдим этишлари керак. Антиген тести Германияга киришдан 48 соатдан кўп бўлмаган вақтда, ПЗР-тести эса парвоздан 48 соат олдин ўтказилган бўлиши лозим.

Германия Ўзбекистонни «бошқа ҳудудлар» рўйхатига киритганлиги сабабли www.einreiseanmeldung.de сайтида рақамли шаклни тўлдириш ва карантинда бўлиш талаб этилмайди. Таъкидланишича, қоидаларни бузганлик учун 25 000 еврогача жарима солиниши мумкин.

Uzbek.life расмий саҳифаси
4.0K views09:00
Ochish/sharhlash