Get Mystery Box with random crypto!

Uzbek.life - Расмий канал

Telegram kanalining logotibi uzbeklifeofficial — Uzbek.life - Расмий канал U
Telegram kanalining logotibi uzbeklifeofficial — Uzbek.life - Расмий канал
Kanal manzili: @uzbeklifeofficial
Toifalar: Sayohat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.30K
Kanalning ta’rifi

Хориждаги ўзбекистонликлар ҳақида ахборот берувчи фойдали канал – UzbekLife
👉 instagram.com/uzbeklifeofficiall/
👉 facebook.com/uzbeklifeofficial/
👉 tiktok.com/@uzbeklifeofficial/
Мурожаат: t.me/uzbeklifebot
Реклама:
998 78 113 10 10

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 6

2022-01-17 12:30:49
Россия: 2022 йилда меҳнат патентини тўлаш учун реквизитлар (рўйхат)

https://uzbek.life/news/1226

Uzbek.life расмий саҳифаси
4.1K views09:30
Ochish/sharhlash
2022-01-17 08:00:34
#ИСПАНИЯ

11 ёшли Темурхон Барселонадаги халқаро мактабда етакчи бўлди

11 ёшли ватандошимиз Темурхон Хўжаев Барселона Европа халқаро мактаби лойиҳаси - «House Points»нинг «Тритон» жамоаси етакчиси этиб сайланди.

https://uzbek.life/news/1224

Uzbek.life расмий саҳифаси
5.0K views05:00
Ochish/sharhlash
2022-01-16 13:30:03 Жанубий Корея: кириш учун янги қоидалар жорий қилинмоқда

Жанубий Кореяга кириш учун янги қоидалар жорий қилинмоқда. Хусусан, 2022 йил 20 январдан бошлаб мамлакатга бораётган йўловчилар (6 ёшдан бошлаб) парвоздан камида 48 соат олдин, COVID-19 га қарши ПЗР-усулида топширилган тестининг салбий натижасини тақдим этишлари лозим.
Қайд этилишича, тест натижалари инглиз ва корейс тилларига таржима қилинган бўлиши керак.

Uzbek.life расмий саҳифаси
3.7K views10:30
Ochish/sharhlash
2022-01-15 16:30:56
Хорижда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш машаққатлари: ўқимаган йиқилади, келишишга имконият йўқ

Ривожланган давлатларда машина ҳайдаш қонун-қоидаларини пухта ўзлаштирганларгагина ҳайдовчилик гувоҳномаси берилади. Ҳам Ўзбекистонда, ҳам чет элда автомобил ҳайдаш гувоҳномасини олиш жараёнидан бевосита хабардор инсонлар ўз тажрибалари билан ўртоқлашишди.

https://uzbek.life/news/1222

Uzbek.life расмий саҳифаси
2.8K views13:30
Ochish/sharhlash
2022-01-15 12:00:21 Ўзбек ёзувчилари ҳикоялари Германияда чоп этилди

Германияда “На земле Заратуштры” адабий альманахи нашр этилди. Китобга ўзбекистонлик Рисолат Ҳайдарованинг “Дарахт мева тукканда”, Галина Долгаянинг “Чағалай қанотлари”, Николай Ильиннинг “Чапга бурилиш”, Муҳаббат Йўлдошеванинг “Тунги меҳмон” ҳикоялари ўрин олган.

Китоб Европа Ёзувчилар гильдияси қўллаб-қувватлаши асосида чоп этилди.

Uzbek.life расмий саҳифаси
3.6K viewsedited  09:00
Ochish/sharhlash
2022-01-15 08:00:42 Ўзбекистонга киришда экспресс-тест топшириш белгиланди

15 январдан бошлаб Ўзбекистонга кириб келаётган аксарият фуқаролар ҳам олдиндан ПЗР-тест топшириши, ҳам кириб келгач экспресс-тестдан ўтиши талаб этилади. Аэропортларда экспресс-тест нархи 5 доллар этиб белгиланган.

Uzbek.life расмий саҳифаси
4.2K views05:00
Ochish/sharhlash
2022-01-14 16:30:12
#ШВЕЙЦАРИЯ

4 та расмий давлат тили бор – Швейцария ажойиботлари ҳақида (фото)

“Уйдан, ўсиб улғайган муҳитидан узоқлашган кўплаб инсон, айниқса чет элга узоқроқ муддатга чиққанлар “сulture shock”, яъни маданият шокига учрайди”, дея UzbekLife'га ҳикоя қилади Сурайё Акрамханова

Мақолани ўқиш

Uzbek.life расмий саҳифаси
2.8K views13:30
Ochish/sharhlash
2022-01-14 08:01:05 Қозоғистонга киришнинг янги қоидалари ҳақида маълумот берилди

15 январдан бошлаб хорижий давлатлардан келадиган барча йўловчилар, шу жумладан эмланганлар ҳам COVID-19 тести манфий бўлган маълумотномани тақдим этишлари лозим.

Маълумотнома инглиз, рус ёки қозоқ тилларида бўлиши керак. 5 ёшгача бўлган болалар учун бу ҳужжат керак эмас.

ПЦР-маълумотнома бўлмаган йўловчилар учиш аэропортидан бортга қўйилмайди.

Uzbek.life расмий саҳифаси
4.2K views05:01
Ochish/sharhlash
2022-01-13 17:00:14
#Янги_Зеландия

Январда бошланувчи ўқув йили ёхуд Янги Зеландия таълим тизими ҳақида

Uzbeklife колумнисти Янги Зеландия таълим тизими тўғрисида фойдали маълумотларни тўплади.

https://uzbek.life/news/684

Uzbek.life расмий саҳифаси
2.7K views14:00
Ochish/sharhlash
2022-01-13 12:30:01 АҚШ элчихонаси виза бўйича муҳим маълумот билан чиқди

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси виза бўйича муҳим маълумот билан чиқди. Хабарда айтилишича, Консуллик бўлими ҳар душанба соат 13:00 да онлайн рўйхатга ёзилиш учун жойлар очмоқда.

Қайд этилишича, эълон қилинаётган қабул вақти фақатгина суҳбатсиз визага мурожаат этадиганлар учун амал қилади. Суҳбатсиз мурожаат этиш талаблари билан ушбу саҳифада танишишингиз мумкин.

Агар талабгор суҳбатсиз мурожаат талабларига жавоб бермаса, у суҳбатдан ўтмагунича мурожаати кўриб чиқилмасли таъкидланган.

Uzbek.life расмий саҳифаси
4.2K views09:30
Ochish/sharhlash