2022-08-18 17:01:38
Сирдарёда автобус газбаллони портлади. 6 киши ҳалок бўлган
18 август куни соат 14:30 ларда Сирдарё вилояти Оқолтин туманида жойлашган газ тўлдириш шохобчасида Хоразм вилояти Боғот туманидаги автомактабга тегишли бўлган “Isuzu” русумли автобус метан газ тўлдириб чиққан вақтда портлаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 6 киши воқеа жойида вафот этган, 15 киши тан жароҳатлари олган.
https://t.me/uzbekistondunyonigohida
72 views14:01