2022-08-21 20:15:18
Тошкент туманида томорқада етиштирилган кўп миқдордаги “каннабис” фош этилди.
Тошкент вилояти ИИББ соҳавий хизматлари ва қуйи тизим ходимлари томонидан гиёҳвандликнинг ҳар қандай кўринишига қарши кураш давом этади.
Тошкент туманида ўтказилган тезкор-профилактик тадбир давомида
“Ширин” МФЙда яшовчи 1975 й.т. фуқаро Ш.Р.яшаш хонадонида
6 кг марихуана (қуруқ ва ҳўл ҳолатдаги) гиёҳвандлик воситасини сақлаб,
36 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб, етиштириб келган.
Мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 273-моддаси 5 қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
https://t.me/uzbekistondunyonigohida
68 viewsedited 17:15