Get Mystery Box with random crypto!

UZBEKISTAN TODAY 24

Telegram kanalining logotibi uzbekistan_today_24 — UZBEKISTAN TODAY 24 U
Telegram kanalining logotibi uzbekistan_today_24 — UZBEKISTAN TODAY 24
Kanal manzili: @uzbekistan_today_24
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 38
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим ва ишончли хабарлар;
- расмий муносабатлар.

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2020-08-11 08:58:08
ИИВ Ахборот хизмати хабар беришича, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган “Кобальт” русумига ўхшаш автотранспорт воситасини ҳайдовчиси ва йўловчи бошқа бир фуқарони ўқотар қурол билан отиб ташлаб, кейин автотранспортда устидан босиб ўтиб кетган видеолавҳадаги ҳолат Лотин Америкаси давлатларидан бирида содир этилган. Бу воқеа Ўзбекистонда бўлган деб тарқатилаётган маълумот хақиқатга мос келмайди.

Фуқароларимиздан ва ижтимоий тармоқда канал юритувчилардан текширилмаган ва ёлғон маълумотларни тарқатишдан ўзларини тийишларини сўраб қоламиз.

Каналга уланиш:
@uzbekistan_today_24
184 viewsedited  05:58
Ochish/sharhlash
2020-08-10 10:01:58 Давлат бюджети дефицити 6,721 трлн. сўмни ташкил этди

Давлат бюджетининг 2020 йил 6 ойлик даромадлари 58,157 трлн сўм, харажатлари эса 64,878 трлн. сўмни ёки ялпи ички маҳсулотга га нисбатан 25,4 фоизни ташкил этди.

Каналга уланиш:
@uzbekistan_today_24
131 viewsedited  07:01
Ochish/sharhlash
2020-08-10 07:41:58 Тошкент вилояти ССБ бошлиғи: Чирчиқдаги шифохона COVID-19'ни даволашга ихтисослашмаган

Чирчиқ шаҳрида жойлашган Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси раҳбари ўз ходимлари номидан қатор эътирозлар билдирган. Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Kun.uz муҳбири Тошкент вилояти ССБ бошлиғи Тўрақул Арзиқулов билан суҳбатлашди.

Чирчиқ шаҳридаги юқумли касалликлар шифохонаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги реестрига асосан карантин объекти, яъни коронавирус тасдиқланган беморлар учун эмас, бирламчи улар билан мулоқотда бўлган гумондор фуқароларни сақлаб туриш объекти этиб белгиланган. Агар бу ерда бирор фуқарода COVID-19 аниқланса, бемор зудлик билан COVID-19'га чалинган беморлар даволанувчи махсус шифохонасига етказилади. Бу маскан мутлақо коронавирусни даволаш учун мўлжалланган шифохона эмас, - деди Т. Арзиқулов.

Тўғри, пандемия пик даврига чиққанда жуда кўп шифохоналарга коронавирусга шубҳа қилинган, аммо касаллик расман тасдиқланмаган беморлар ётқизилди. Ҳатто ўша шифохоналарда касаллик тасдиқланган беморлар ҳам маълум муддат қолиб кетишди. Аммо қисқа муддатда бу муаммолар бартараф қилинди, гумондагилар алоҳида, касаллик тасдиқланганлар алоҳида қилиб ажратиб олинди.

Бу шифохона ходимларининг президент қарори билан белгиланган рағбатлантириш (шифокорларга 25 млн, ҳамшираларга 15 млн сўмлик ва ҳ.к) маблағлари тўланмаётгани ҳақидаги норозилиги асоссиз. Чунки бундай тўловлар билан COVID-19 билан касалланган беморларни даволайдиган, ССВнинг коронавирусни даволашга мўлжалланган шифохоналар рўйхатида бўлган шифохоналар ходимлари рағбатлантирилади.

Бундай шифокорлар рўйхати ҳар бир ҳудудда шакллантирилган, улар 14 кун давомида узлуксиз ишлайдилар ва фақат айнан COVID-19 касаллигига қарши курашадилар.

Каналга уланиш:
@uzbekistan_today_24
129 viewsedited  04:41
Ochish/sharhlash
2020-08-08 05:39:12 Бугун ва эртага автотранспорт воситаларининг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади

Республика махсус комиссияси қарори билан бугун ва эртага, яъни 8-9 август (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.

Шанба ва якшанба кунлари қуйидаги 2 тоифа автомашиналарга ҳаракатланиш учун рухсат берилади:

1) махсус рухсатнома (стикер)лари бор машиналар;

2)
махсус рухсатнома (стикер)сиз юриш ҳуқуқига эга бўлган автомашналар. Уларнинг тўлиқ рўйхати мана бу ерда:
t.me/xushnudbek/6290

Таксилар ишлайдими?

Шанба ва якшанба кунлари бутун сутка давомида:

таксилар фаолият олиб бориши мумкин эмас. Стикери борми, лицензияси борми, фарқи йўқ, барча ҳолларда таксида одам ташиш тақиқланади;

етказиб бериш хизматлари (кейтеринг) одатдагидай фаолият юритаверади. Таксилар айнан етказиб бериш хизматида шанба-якшанба кунлари ишлаши мумкин. Махсус комиссия қарори билан, етказиб бериш хизмати ташкилотларининг автотранспорт воситаларига стикерсиз юриш ҳуқуқи берилган.

шанба ва якшанба кунлари озиқ-овқат дўконлари ҳам ёпилмайди, улар фаолият олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, 8-9 август (шанба ва якшанба) кунлари қуйидагилар тавсия этилади:

аҳолига – “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига қатъий риоя этган ҳолда ўз уйларида қолиш;

давлат органлари ва муассасалари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга – ходимларни ишга жалб этмаслик, ходимларнинг ушбу кунларда уйда қолиши учун шароит яратиш.

Каналга уланиш:
@uzbekistan_today_24
139 viewsedited  02:39
Ochish/sharhlash
2020-07-29 18:25:27 Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ҳукумат топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда фуқаролардан ёзма ва оммавий ахборот воситалари орқали келиб тушаётган мурожаатларни инобатга олган ҳолда, “UZAUTOMOTORS” АЖда Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги қонуни ва соҳани тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлар талабларига риоя этилиши, шу жумладан, ишлаб чиқарилаётган енгил автомобиллар таннархи шаклланиши ва нарх қўлланилиши асослилиги юзасидан ваколат доирасида текшириш ўтказилди.

Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати
маълум қилди.

Текшириш натижалари бўйича жамият томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида” Қонунининг тегишли моддаси талаблари бузилиши аломатлари аниқланиб, “UZAUTOMOTORS” АЖга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилди.

Юқоридагиларни инобатга олиб, “UZAUTOMOTORS” АЖга нисбатан қўзғатилган иш бўйича Монополияга қарши курашиш қўмитасининг махсус комиссияси томонидан тегишли қарор қабул қилинганидан сўнг натижаси бўйича қўшимча ахборот тақдим этилади.

Каналга уланиш:
@uzbekistan_today_24
669 viewsedited  15:25
Ochish/sharhlash
2020-07-28 09:50:45 “STRAUS HOUSE” мчж масъулларига суд ҳукми ўқилди

Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида судланувчилар “Straus House” МЧЖ таъсисчиси И. Исроилов, директор А. Махмуталиевдиректор ўринбосари Д. Қутпиддинов бош ҳисобчи О. Саидовга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар берди.

Суд ҳукмига кўра, И. Исроилов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг қатор моддалари билан айбдор деб топилиб, узил-кесил ўташ учун 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Шунингдек, А. Махмуталиев 7 йил, Д. Қутпиддинов 8 йил 5 ой 26 кун озодликдан маҳрум этиш ва О. Саидовга 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Судланувчилар И. Исроилов, А. Махмуталиев, Д. Қутпиддинов ва О. Саидовлардан солидар тартибда тегишли тартибда давлат фойдасига 222 386 043 сўм ундирилиши белгиланди.

И. Исроиловдан “EZOZ MAX” ва “СFS MAX” МЧЖларнинг фаолияти юзасидан жабрланувчиларга етказилган моддий зарар ундирилиши белгиланди.

И. Исроилов, А. Махмуталиев, Д. Қутпиддинов ва О. Саидовлардан солидар тартибда “Straus House” МЧЖнинг фаолияти юзасидан жабрланувчилар фойдасига етказилган моддий зарар миқдори ундирилиши белгиланди.

Жиноят иши юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг АТИБ “Ипотека банк” Меҳнат филиали ҳисоб-рақамида сақланаётган ҳамда хатланган Покистон Ислом Республикасининг “Chemikals & Marbels Lahore Pakistan” компаниясига туяқуш жўжаларини сотиб олиш мақсадида шартномага асосан кўчирилган 1 854 000 000 сўм миқдоридаги пуллар тегишли тартибда етказилган моддий зарарларни қоплашга пропорционал тартибда қаратилиши белгиланди.

Каналга уланиш:
@uzbekistan_today_24
164 views06:50
Ochish/sharhlash
2020-07-27 13:25:38 Бош прокуратура: “Сардоба” сув омборидаги техноген офатга дахлдор 9 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилди

Жорий йил 1 май куни юз берган “Сардоба” сув омбори тўғони ўпирилиши ва бунинг оқибатида катта ҳажмдаги ер майдонларини сув босиши бўйича Жиноят кодексининг 207 ва 258-моддаларида назарда тутилган жиноятлар аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратура ахборот хизмати маълум қилишича, сув омбори 2010-2017 йилларда қурилган бўлиб, лойиҳага буюртмачи сифатида “Сирдарё сув қурилиш инвест” ДУК (Сув хўжалиги вазирлиги), бош лойиҳачи - “UzGip” МЧЖ, бош пудратчи – “Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” УК (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ) танланган. Сув омбори қурилишига давлат бюджетидан 1,2 трлн.сўм сарфланган.

Ҳозирги вақтда тергов органи томонидан тўғон қурилиши, эксплуатация қилиниши, давлат комиссияси томонидан қабул қилинган ҳажмда сув тўпланиши жараёнларида йўл қўйилган қонун бузилиши ҳолатларига дахлдор 9 нафар шахс, жумладан буюртмачи “Сирдарё сув қурилиш инвест” ДУК, лойиҳачи “UzGip” МЧЖ, бош пудратчи – “Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” УК, пудратчи ташкилот “Резаксой сув қурилиш” УК, “Тўпаланг Шеробод” ШК, Сув хўжалиги вазирлиги, Эксплуатация дирекцияси мансабдор шахсларининг бир гуруҳи Жиноят кодексининг тегишли (167, 205, 207, 209, 258) моддалари билан жиноий жавобгарликка тортилиб, камоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят иши доирасида қурилишга сарфланган бюджет маблағларининг асослилигини текшириш мақсадида ҳужжатли тафтиш ва бажарилган ишлар ҳажмларининг назорат ўлчови тайинланиб, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси мутахассислари раҳбарлигида мутасадди идораларнинг малакали мутахассисларидан иборат комиссия томонидан ўлчов ва тафтиш ишлари олиб борилмоқда.

Тергов органи томонидан жиноятнинг сабаблари, унга имкон берган шарт-шароитларни, айбдор шахслар доирасини аниқлаш билан бирга, етказилган зарарнинг қопланишини таъминлашга қаратилган чора – тадбирлар амалга оширилмоқда.

Дастлабки терговни ҳар томонлама ва тўлиқ ўтказилишини таъминлаш мақсадида ҳамда жиноят ишининг мураккаблиги ва катта ҳажмдалигини инобатга олиб, дастлабки тергов муддати Бош прокуратура томонидан 5 ойга узайтирилди.

Каналга уланиш:
@uzbekistan_today_24
142 viewsedited  10:25
Ochish/sharhlash
2020-07-26 13:35:00 Республика махсус комиссияси АХБОРОТИ

Ўзбекистонда жорий этилган карантин чекловлари жорий йилнинг 15 августига қадар узайтирилди.

Карантин чекловлари амал қиладиган даврда қуйидагиларга қатъий этибор қаратиш белгиланди:

а) давлат органлари ва ташкилотларига:

ходимларини хатловдан ўтказган ҳолда, иш жойига фақатгина зарур бўлган мутахассисларни бевосита жалб этишга рухсат берилганини инобатга олиб, қолган ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқаришни ёхуд масофадан туриб (онлайн) ишлашини ташкил этишга тўлиқ риоя этилишини таъминлаш;

ходимларини вақтинчалик хизмат сафарига юборишни тўхтатиш;

йиғилишларни фақатгина онлайн тарзида ташкил этиш;

ходимлар орасида коронавирус билан касалланганлар мавжуд бўлган тақдирда, улардан хабар олиш, даволаниш мақсадида зарур дори воситалари ва буюмларни харид қилиш учун ходимнинг шароитини инобатга олган ҳолда, моддий ёрдам ажратиш;

б) фуқароларга:

тўй,
оилавий маросимлар ва бошқа тадбирларни ўтказмаслик;

жамоат жойларида,
кўча, майдон ва маҳаллаларда уч кишидан ортиқ тўпланмаслик, қатъий ижтимоий масофани сақлаш (2 метр), тиббий ниқоблар ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш;

ёши катта ва муайян турдаги касаллиги (қандли диабет, метоболик синдромлари, аутоимун касалликлари, қон, юрак, томир касалликлари, онкологик касалликлар ва б.) мавжуд фуқароларга коронавирус касаллиги кучли таъсир кўрсатишини инобатга олиб, 65 ёшдан ошган фуқароларни “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига қатъий риоя этиш ҳамда сабабсиз уйдан ташқарига чиқмаслик тавсия этилди.
1.7K views10:35
Ochish/sharhlash
2020-07-26 08:08:05
FIS Water Тоза ичимлик суви.
ички аъзоларни тозалайди,
шишлар билан курашади,
танадаги токсинларни чиқариб ташлайди, тана ҳолатига ижобий таъсир қилади,
озиш учун ёрдам беради,
тери ҳолатини яхшилайди.
Ушбу мўжизавий сифатларни эса сувни тўғри ва керакли миқдорда ичадиган одамлар ўзларида сезадилар.

Нархи - 10.000 сўм.
Етказиб бериш бепул

Буюртма бериш учун

тел:
+998913105555
t.me/@Nusratov13

Мурожаат ва шикоятлар учун:

@FIS_water
@FISWater_official
146 views05:08
Ochish/sharhlash
2020-07-24 18:04:54 Президент “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди

Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати
маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти "Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарорни имзолади. Унга кўра, 31 июль, жума куни Қурбон ҳайитининг биринчи куни Ўзбекистонда кенг нишонланади.

Байрам тадбирлари карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказилади.

Каналга уланиш:
@navoiymahallafondi
126 views15:04
Ochish/sharhlash