Get Mystery Box with random crypto!

15 августдан қайси вилоятларга поездлар ва самолётлар қатнови | UZBEKISTAN TODAY 24

15 августдан қайси вилоятларга поездлар ва самолётлар қатнови бошланиши маълум қилинди

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ жорий йил 15 августдан маҳаллий йўналишларда поездлар ҳаракатини босқичма-босқич қайта тиклайди.

Юқори тезликда ҳаракатланувчи «Afrosiyob» поездлари Тошкент – Самарқанд – Бухоро – Тошкент йўналишида 2 та, Тошкент – Самарқанд – Қарши – Тошкент йўналишида 1 та, шунингдек, Тошкент – Андижон – Тошкент йўналишида 2 та йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилади.

Йўловчилар чипталарни темирйўл кассаларидан, шунингдек, онлайн тарзда ҳам харид қилиши мумкин.

«Uzbekistan airways» авиакомпанияси томонидан 15 август санасидан эътиборан Тошкент – Нукус – Тошкент, Тошкент – Урганч – Тошкент йўналишида ҳафтасига уч маротабадан, Тошкент – Термиз – Тошкент йўналишида эса ҳафтасига икки маротабадан парвозларни амалга ошириш бошланади.

Каналга уланиш:
@uzbekistan_today_24