Get Mystery Box with random crypto!

Гап бу гапларнинг кимгадир ёқиш ёки ёқмаслигида эмас, сўз эрки | Ўзбекистон Реалистлар Партияси (REAL)

Гап бу гапларнинг кимгадир ёқиш ёки ёқмаслигида эмас, сўз эркинлиги ҳам истаган одам истаган вақтда ижтимоий тармоқда ўзи англаб етган-етмаган ҳодисаларни ўзича талқин қилиб, жамиятни жазавага солиши мумкин, дегани ҳам эмас. Сўз эркинлиги - жамиятга йўналтирилган ҳар бир сўзига шахсий жавобгарлик маъсулиятини юклайди. Танқид ҳам, таклиф ҳам ўз мантиқий асосига эга бўлиши, бу танқид ва таклифлар жамиятни бузғунчиликка эмас, уни такомиллаштириш учун хизмат қилиши керак. Бунинг учун миллатнинг фаол аъзолари бирлашиб, ўз пировард мақсадларини очиқ ойдин баён этиб, халқнинг ишончини қозониши, уни ўзига эргаштира олиши керак. Якка ҳолда ўзидан қаҳрамон ясашга интилиш, "ўзини поезднинг тагига ташлашлар" ҳеч қандай ижобий натижа бермайди!