Get Mystery Box with random crypto!

Мен Совет даврида яшаганман, унинг баланд-паст жойларини, яхши | Ўзбекистон Реалистлар Партияси (REAL)

Мен Совет даврида яшаганман, унинг баланд-паст жойларини, яхши-ёмон томонларини биламан. Ҳозир Совет даври тўғрисида куракда турмайдиган, жуда паст савияда ёзилган мақолаларни ўқисам, энсам қотади. У даврда яшамаган ёки яшаган бўлса ҳам ҳеч нарсани қойиллатиб қўймаган, доим ҳаётдан норози, аламзада, илмсиз, савияси паст одамлар оғзига келганини қайтармай ёзиб ётишибди!
Аслида, Совет тузуми инсонларнинг тенглигига асосланган тузум эди. Яъни, бой-камбағал бўлмаган. Ҳамма иш билан, уй-жой, етарли даражада озиқ-овқат, кийим кечак, маиший шароитлар билан таъминланган, текин илм, текин тиббиёт, ижтимоий ҳимоя йўлга қўйилган эди. Бундай шароит ўртача ёки ўртачадан пастроқ савияли одамлар учун анча қулай шароит бўлганлиги учун кўпчилик ҳозиргача ўша даврларни энтикиб, эслашади. Ундан ташқари, доимий қийинчиликлар - аср бошидаги фуқаролар уруши, коллективлаштириш давридаги қатағонлар, иккинчи жахон уруши оқибатида жабр кўравериб, қийналиб яшаган халққа 70-йиллардаги тўкинчилик, арзончилик, газ, свет, сув, ванна, ошхонали квартиралар текинга берилиши, марказий иситиш тизимларининг яхши ишлашлари, аста секин ойлик маошларнинг ошиб бориши, нархларнинг ўзгармаслиги, инфляциянинг йўқлиги, фаровонликнинг ошиб бориши албатта ёқар эди. Аммо, аҳолининг кичик қисмини ташкил этувчи, зиёли, илмли, тадбиркор, меҳнаткаш одамлар ўз меҳнат, ўз иқтидорига яраша бой-бадавлат яшашни истар эди. Ана шунинг учун Совет давлати тарқаб кетганида халқ ҳеч қандай қаршилик кўрсатмади, чунки инсонга хос бўлган эгоизм ва альтруизмнинг ўзаро мутаносиблигини инкор қиладиган тузум ғайритабиий тузум ҳисобланади. Биз, Реалистлар Партияси мана шу назарияларни чуқур ўрганиб чиқиш асосида бизга шарқона капитализм тузуми жуда мос эканлигига иқрор бўлдик, ҳамда ўз партиямиз ғоя ва мафкурасини ўз ичига олган дастуримизни ишлаб чиқдик...

(UzREAL партияси дастуридан)

https://t.me/uzbekistan_realistlar_partiyasi