2024-05-07 12:48:29
Автомашинани қайта рўйхатдан ўтказиш расман арзонлаштирилди!Автомототранспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилганда атиги 34 минг сўм тўланади:
автомашина эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганда;
автомототранспорт воситаси эгасининг яшаш жойи ёки жойлашган жойи ўзгарганда;
юридик шахсларга тегишли юк автотранспортнинг, автобус ва микроавтобусларининг сақлаб туриладиган жойи ўзгарганда;
автомототранспорт воситаларининг ранги ёки рақам агрегати ўзгарганда;
автомототранспорт воситаси қайта жиҳозланганда;
автомототранспорт воситасини ёки РЎДРБни рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси яроқсиз ҳолга келганда, шикастланганда ёки йўқолганда.
Бу хушхабарни барча яқинларга тарқатиб, хабардор қилиб қўйинглар.
@Uzbekistan24HD
16.1K views09:48