Get Mystery Box with random crypto!

Автомашинани қайта рўйхатдан ўтказиш расман арзонлаштирилди! | Ўзбекистон 24

Автомашинани қайта рўйхатдан ўтказиш расман арзонлаштирилди!

Автомототранспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилганда атиги 34 минг сўм тўланади:

автомашина эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганда;

автомототранспорт воситаси эгасининг яшаш жойи ёки жойлашган жойи ўзгарганда;

юридик шахсларга тегишли юк автотранспортнинг, автобус ва микроавтобусларининг сақлаб туриладиган жойи ўзгарганда;

автомототранспорт воситаларининг ранги ёки рақам агрегати ўзгарганда;

автомототранспорт воситаси қайта жиҳозланганда;

автомототранспорт воситасини ёки РЎДРБни рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси яроқсиз ҳолга келганда, шикастланганда ёки йўқолганда.

Бу хушхабарни барча яқинларга тарқатиб, хабардор қилиб қўйинглар.

@Uzbekistan24HD