Get Mystery Box with random crypto!

ILDIZ

Telegram kanalining logotibi uzbekildiz — ILDIZ I
Telegram kanalining logotibi uzbekildiz — ILDIZ
Kanal manzili: @uzbekildiz
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 154
Kanalning ta’rifi

Пропаганданинг энг ёмон душмани - ИНТЕЛЛЕКТУАЛИЗМ! ©Геббельс.
Оммавий ахборот воситалари тарғиботларига карши таржималар ва озрок шахсий фикрлар.
Таржима манбалари:
@politmarketing @mr_free_man @daokedao ва б.

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2020-08-18 04:34:16 ГАЗЕТА ПЛАКАТЛАРИ

Мен Дурбан шаҳрининг шимолидан тахминан ўттиз чақирим узоқроқда яшайман. Менинг ишхонам ўша ерда жойлашган. Дурбанга элтувчи “Автострада 2” қурилгунига қадар мен у ерга одатда соҳил бўйидаги йўл бўйлаб яёв борардим. Шу йўналиш бўйича мен амфитеатр орқали юрардим. У ердан ўтаётиб, ҳар доим “The Natal Mercury” газетасини сотувчи газетсотувчига кўзим тушарди. Унда ҳар куни харидорларни жалб қилиш учун катта сарлавҳа билан ёзилган плакат бўлар эди. Ҳар сафар плакатни ўқиётиб, мен ўша куни газета сотиб олмасликка аҳд қилардим, лекин бир куни Дурбан марказида тўхтаб туриш учун жой излаб, бошқа газетчиларнинг ёнидан ўта туриб, шунга қарамасдан, газетани харид қилдим.

Кўп марта қарорларимни ўзгартирганимдан кейин мен ўзимдан сўрашга тушдим: “Бунинг сабаби нимада?” Шунда мен кашфиёт қилдим, гарчи харид учун битта ўша газета таклиф этилаётган бўлса-да, плакатлар бир-биридан фарқ қиларди. Пляждаги плакатлар европалик харидорларга мўлжалланган. Айни пайтда, тумандаги газеталар осиёликларга мўлжалланган бўларди. Ва умуман бошқа плакатлар африкаликларни, “рангли" туманлардаги одамларни ўзига жалб қиларди.

Яъни, кимда-ким ҳар куни Ер юзи аҳолисининг тўрт асосий ирқига мурожаат қиладиган ягона плакат ўйлаб тополса, ўша одам буюк журналист бўлади!

Бу журналистика санъатининг шедеври эди! Шубҳасиз, барча журналистлар ушбу фикрга қўшиладилар. Келинг, худди шу нуқтаи назардан Қуръони Каримни таҳлил қиламиз.

ҲАММАГА МУРОЖААТ

Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) яҳудий, насроний, мусулмон, мушрик ва мунофиқлар билан қуршалган Мадян шаҳрида турибди. Табаррук Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўз янгилигини (Илоҳий Ваҳийни) ушбу турли хил инсонларга етказиши керак. У турфа хил инсонлардан ташкил топган гуруҳларнинг диққатини ўзига жалб қилиш учун, ўз плакатига нима деб ёзиши керак? У талаффуз қилади: “Сенга Мусонинг хабари келдими?” (Қуръон, “Тоҳа”: 9).

Тўпланганларнинг ҳаяжонли ҳолатини тасаввур қиляпсизми? Насроний ва яҳудийлар, ўзларининг тасаввурларида, ҳозир Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўзини қандай аҳмоқона кўрсатиши, ёки бу араб Мусо (алайҳиссалом) ҳақида нималарни билиши мумкинлигига қизиқиб, қулоқ солиб, интизорлик билан кутишга тушдилар, негаки Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уммий бўлганлар. Мусулмонлар эса Мусо (алайҳиссалом) ҳақида нимани билса, барчасини айтиб беришини Муҳаммаддан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ёлвордилар, улар кўпроқ билишга зўр иштиёқманд эдилар.

Мушриклар (мажусийлар) ва мунофиқлар (иккиюзлилар) Мусо алайҳиссалом тўғрисидаги мусулмонлар, яҳудийлар ва насронийлар ўртасидаги баҳсни кузата туриб, вақтичоғлик қилиш учун тилларини чиқардилар. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам давом этади: “У оловни кўрди...”

Мана драма! Кўринишни тасаввур қилоляпсизми: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам телеграф услубида гапирятилар! Ер юзидаги энг йирик халқ – христиан ва яҳудийларга, маълумот юборишда мукаммалликка эришиш ва “Вестерн Юнион Телеграф Компани” сўзлари билан: “ёзма, телеграф жўнат!” дея жаранглайдиган шиорни ифодалаш учун, Исо Масийҳ таваллудидан кейин тахминан икки минг йил керак бўлди. Ушбу маълумот етказишни суперамериканча маҳоратини ўзлаштириш учун Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам қайси журналистика мактабини ўтаган экан? Ва мана, у тағин давом этяпти:

“... Ва ўз аҳлига деди: “Туриб туринглар, мен оловни кўрдим, шояд сизга ундан чўғ келтирсам ёки олов бошида йўл кўрсатувчини топсам”. (Қуръон, “Тоҳа”: 10)

#Қуръон_мўжизалар_мўжизаси. Аҳмад Дийдот (19)
594 viewsedited  01:34
Ochish/sharhlash
2020-08-14 05:54:16 ЖУРНАЛИСТИКА МЎЪЖИЗАСИ

Ислом динини ёйишда фаоллик ўчоғи бўлган ҳолда Халқаро Ислом Даъвати Маркази кўплаб одамларни, хусусан, журналист ва газетчиларни ҳам, суҳбат ва мубоҳаса учун ўзига жалб қилиб келади. Мендан суҳбат оладиган журналистларга, уларга Қуръони Каримни “журналистика мўъжизаси!” сифатида таништиришни хоҳлашимни айтиб келаман. Ва бундай ҳолатда ҳеч бир одам мени тинглашни рад этмаган бўларди. Мен Мусо алайҳиссалом ҳақидаги, “Қачондир бир куни...” услубидаги ҳикоядан бошлайман.

УНИНГ ШАҲРИГА ТУШГАН БАХТСИЗЛИК

Мусо алайҳиссалом бир-бири билан тортишаётган икки кишини учратиб қолади – уларнинг бири ўзининг қавмидан бўлган, иккинчиси эса унинг қавмига душман эди. У яҳудийга мисрликдан устун келишда кўмак беради ва ўзаро даҳанаки жангда мисрлик золимни шундай кучли урадики, у шу ерда ҳалок бўлади. Кейин Мусо (алайҳиссалом) у ўлкадан Синай қумликларига қочади ва Мадян қавмига йўлиқади. У ерда ёрдамга муҳтож икки қизга ёрдам кўрсатгач, қизларнинг отаси Шуайб (алайҳиссалом) унга иш таклиф этади. Мусо (алайҳиссалом) келишувга кўра саккиз йилдан кўпроқ вақт ишлаб берганидан сўнг ўзида хорғинлик, қийинчилик сеза бошлайди. Мусо (алайҳиссалом) шаҳарнинг қий-чув ва тўполонлари орасида ўзига жой тополмайди. У ҳаётида танаффус бўлишини истаб, уни бу мажбуриятдан озод этишини сўрайди. Шуайб (алайҳиссалом) жуда ақлли ва тажрибали инсон бўлган. У Мусога (алайҳиссалом) ижозат беради.

МУСО САҲРОНИ КЕЧИБ ЎТГАН ИЛК ОДАМ

Мусо (алайҳиссалом) ўз аёли, фарзандлари ҳамда қўй-қўзилари подаси билан бирга йўлга отланди. Орадан қанчадир вақт ўтиб, у ўз оиласи билан Синай яриморолида жойлашганлигини аниқлайди. Мусо (алайҳиссалом) охирги турган жойидан қаерга кетаётгани йўналишини йўқотиб қўяди. Унда димланган гўшт заҳираси тугайди. Лекин озроқ маса (яҳудийларнинг қуруқ тузсиз нони – тарж.) қолган эди. Асосий муаммо гўшт эди. Битта йўли қўй ёки эчкини сўйиш керак бўлган. Бу мушкул эмасди. Мушкули ўт ёқишда эди, бу эса сермашаққат иш бўлган – буни амалга ошириш ярим кунни эгалларди: олов ишқаланиш йўли билан ҳосил қилинарди.

“Қани бу ерда ваъда қилинган мўъжиза, жаноб Дийдот?”

Шу пайтгача мен фақат ҳикоянинг орқа томонини бериб келдим. Мўъжиза аслида атиги тўртта зичлашган бандга сиғади. Лекин бу мўъжизани яхши тушунишингиз учун мен эътиборингизни журналистика санъатининг мен учун дурдонаси ҳисобланган услубга қаратмоқчиман...
(давоми бор)

#Қуръон_мўжизалар_мўжизаси. Аҳмад Дийдот (18)
614 viewsedited  02:54
Ochish/sharhlash
2020-08-08 05:10:10 Уйғур оилалари хитойликлар билан яшашга мажбурланмоқда

"Бир оила бўлиб бирлашинг"
шиори остида хитой миллатига мансуб бир миллиондан ошиқ амалдорлар уйғур оилалари билан бир уйда яшашга жўнатилди.

Улар ўзлари билан бирга пул, озиқ-овқат, кийим-кечак ёки мактаб анжомлари кўринишидаги совға-саломлар билан келишади. Моддий совғалар тортиқ қилишдан ташқари, амалдорлар уйғур оилаларига дунёвий билимларни ҳам улашиши даркор. Расман бу стратегия "тўрт туҳфа" номи билан машҳур бўлиб, бунинг маъноси шуки, давлат хизматчилари уйғурларга диний сиёсат, қонун-қоидалар ва ерлик хитойликлар маданияти тўғрисида билимлар берган ҳолда улар билан биргаликда бир оила бўлиб яшайди, бирга овқатланади, ишлайди ва таълим олади.

Ҳадяларни қабул қилган уйғур оилалари, - ихтиёрий ёки мажбурий, - хитойлик амалдорлар олдида, бунинг ортидан коммунистик партия олдида қарздорга айланади. Ўз-ўзидан уй эгаси мақоми меҳмонга дўнади.

Зарурий меҳмондорчилик одобини кўрсатиш ва шафқатсиз жазодан қутулиб қолиш учун уйғурлар хитойлик амалдорларнинг саволларига жавоб беришдан бош торта олмайди, бу эса давлат хизматчиларига уларнинг этник келиб чиқиши, ёши, даромади, сиёсий қараши, диний эътиқоди, таълим даражаси ва бошқа маълумотларни олишга ёрдам беради.

Уйғурларнинг уйи шунингдек "экстремизм" белгилари бор-йўқлиги бўйича ҳам тафтиш қилинади. "Экстремизм" аломатларига қуйидагилар киради: Ассоламу алайкум деб саломлашиш, мўмин-мусулмон кўринишида кийиниш, уйда Қуръон китобини сақлаш, рухсат этилмаган диний маросимларда қатнашиш ва шунга ўхшаш ҳолатлар.
1.3K viewsedited  02:10
Ochish/sharhlash
2020-08-06 19:52:08 ЎХШАШИ ЙЎҚ БАЁН УСЛУБИ

Қуръондаги барча матнлар, хоҳ у араб тилида бўлсин, хоҳ бошқа исталган тилга таржима қилинган бўлсин, ушбу услубга эргашади. Қуръони Каримда биронта ҳам “агар” ёки “лекин” сўзлари учрамайди. Сиз Қуръоннинг арабча матнида ҳам, бошқа бирон тилга ўгирилган таржимасида ҳам, “АЛЛОҲ МУҲАММАДГА БИРИНЧИ МАРТА ВАҲИЙ ТУШИРГАНДА, У ҚИРҚ ЁШИДА ЭДИ”, деган жумлани топмайсиз. Сиз “У ҲИРО ТОҒИДАГИ ҒОРДА БЎЛАРДИ”, деган жумлани топмайсиз. “У ФАРИШТА ЖАБРОИЛНИ КЎРИБ ҚОЛДИ”, деган гапни ҳам топмайсиз. “У ҚЎРҚИБ КЕТДИ”, ёки “Иқраъ!” амрига унинг муносабати қандай бўлганлиги ҳақидаги таърифни ҳам учратмайсиз. Шунингдек, илк беш оятни талаффуз қилиб бўлгач, фаришта ғойиб бўлганда “МУҲАММАД ЖАНУБИЙ МАККАГА УЧ МИЛ УЗОҚЛИКДА ЖОЙЛАШГАН УЙИГА, ЎЗИНИНГ СЕВИМЛИ ХОТИНИ ХАДИЧАНИНГ ЁНИГА ЮГУРИБ КЕТДИ ВА УНГА ЎЗИ БИЛАН НИМА ВОҚЕА СОДИР БЎЛГАНИНИ АЙТИБ БЕРИБ, УНДАН ЎЗИНИ ЎРАБ ҚЎЙИШНИ СЎРАДИ!” каби гапни ҳам учратмайсиз.

Буларнинг барчасини мен “Қачондир бир куни...” услуби деб номлайман. Қуръони Карим матни бунга ўхшаш таркибга эга эмас, у ўз услуби бўйича мутлақо тенгсиз. Бир сўз билан айтганда, у – Мўъжизакор!

#Қуръон_мўжизалар_мўжизаси. Аҳмад Дийдот. (17)
592 viewsedited  16:52
Ochish/sharhlash
2020-08-01 10:39:40 ЧАҚИРИҚНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ

Мавлононинг юқорида келтирилган нутқи бизнинг эътиборимизни Қуръоннинг биология, физика, кимё, геология, метеорология ва ҳоказолар тўғрисида мулоҳаза қилиш ҳақидаги даъватига қаратади. Морис Букейл, Кейс Муре ва Шайх Зиндоний сингари олимлар Қуръони Каримнинг турли илмий жиҳатлари ҳақида аллақачон ёзганлар, лекин бу ерда имконият чекланган.

Қуръон – бу билимлар океанидир. Ихтисослашган билимлар дунёсидаги мусулмон олимлар ўттизинчи йиллар ўрталаридаги Мавлоно ишора қилган чақириқларни қабул қилишлари керак. Улар ҳар бир соҳада чайқалиб юрмасликлари керак. Ҳар бирига аниқ ихтисослик керак. Мусулмон ёшлар билимга ташна, турли илмий масалалар бўйича кичик трактат, мақола ва маълумотлар эса бу ташналикни жўштириб юборади.

Мен мусулмон олимларига қуръоний илмларни баён қилиб бераётганим учун узр сўрамайман. Ҳатто номусулмонлар Аллоҳнинг Китобида сақланётган донишмандликни чуқур ўрганишни қўллаб-қувватламоқда. Ўз навбатида, мутахассис бўлмаган киши сифатида, мен оддий фактларда намоён бўладиган Қуръони Каримнинг мўъжизавий табиатини сизлар билан баҳам кўрмоқчиман.

#Қуръон_мўжизалар_мўжизаси. Аҳмад Дийдот (16)
648 viewsedited  07:39
Ochish/sharhlash
2020-08-01 10:35:12 МЕНИНГ ҚОЛДИРИЛГАН МАЪРУЗАМ

Мен юқорида келтирилган нутқни 1934 йилда устознинг ўз оғзидан эшитиш бахтига муяссар бўлганман. Кейинчалик, ўттизинчи йиллар охирида, мен бу маърузани кичик китобча кўринишида қўлимда кўтариб олиб юрганман. “Adams Mission Station” номли мусулмон дўконида ишлаб юрганимда у китобчани айрим ўзгаришлари ва жузъий фарқлари билан ёдлаб олдим.

Мазкур мавзуда талабалар ва ўқитувчилар билан суҳбат ўтказишга Adam's College маъмурияти билан келишиб олганимда ғоятда қувондим. У пайтлари мен, албатта, ўз вазифамнинг камчиликларини англаб етолмаганман ва мени бу йўлдан тортиб қолишга мусулмон хўжайинимни нима мажбур қилганини ҳам билолмайман. Ўшанда агар мен ўзимнинг илк оммавий маърузамни бекор қилмасам, у мени ишдан бўшатишини айтиб, пўписа қилганди. Ва мен маърузамни бекор қилдим. Менинг иш берувчим, шубҳасиз, Аллоҳнинг огоҳлантириши ҳақида билимга эга бўлмаган, мен ҳам буни яхшироқ билмаганман. Агарда ушбу огоҳлантиришни билганимда, ўшанда қандай йўл тутган бўлардим? Бу ҳақида аниқ бир нарса дея олмайман. Ҳолбуки, Аллоҳ Ўз динига даъват қилиш йўлида машаққатларни енгиб ўтишни буюрганди:

“Агар ота-оналарингиз, болаларингиз, ака-укаларингиз, жуфтларингиз, қариндош-уруғларингиз, касб қилган молларингиз, касод бўлишдан қўрққан тижоратларингиз ва хуш кўрган масканларингиз сизга Аллоҳдан, Унинг Расули ва Унинг йўлида жиҳод қилишдан маҳбуброқ бўлса, у ҳолда Аллоҳ Ўз амрини келтургунча кутиб туринг. Аллоҳ фосиқ қавмни ҳидоят қилмас”. (“Қуръон”, “Тавба”, 24).

Юраксиз касбдошим туфайлими, христиан даъватчилари ва роҳиблари олдидаги менинг тиришиб режалаштирган, ёд олган ва машқ қилган илк маърузам ҳеч нимага олиб келмади. Эҳтимол, менинг нотиқ сифатидаги карьерам ўн йилга кечикди.

Мусулмон хўжайинимга ўхшаган – моддий тушунча билан бўғилганлар сони миллионлаб: улар нафақат Ислом хабарларини ўзлари етказмайдилар, балки, бунга тайёр бўлганларнинг йўлларини ҳам тўсадилар. Шу билан бирга улар ўзларидан энг мўмин одамларни ясаб оладилар, лекин натижа йўқ: Аллоҳ бундайларни “бузилган гуноҳкорлар” сифатида таърифлайди.

#Қуръон_мўжизалар_мўжизаси. Аҳмад Дийдот (15)
642 viewsedited  07:35
Ochish/sharhlash
2020-07-25 09:31:36 ИЛМ ЎРГАНИШГА УНДОВ

“Коинотни илмий тадқиқ қилишга Қуръони Каримнинг кўрсатган эътибори – жаҳон диний адабиётида мислсиз ҳодисадир. У (Қуръон) теварак-атрофимизда содир бўлётган турфа хил табиий ҳодисаларга эътиборимизни яна ва яна қаратиб келмоқда. У (Қуръон) мусулмонларни илм-фанга асосланган билимларни эгаллаш уларнинг диний бурчларидан бири эканлигига қайта-қайта ундаб келмоқда. У Қуръондан олдин инсониятга номаълум бўлган буюк ҳақиқатни яна ва яна уқтириб келмоқдаки – табиатдаги жамики нарсалар инсонга хизмат қилади ва инсонлар улардан ўз бахт-саодатлари йўлида фойдаланиши керак. У бизни инсон организмининг тузилиши ва ишлашини; ҳайвонларнинг тарқалиши, вазифалари ва тузилишини; ўсимликларнинг ёйилиши, таснифланиши, вазифаси ва тузилишини ўрганишга ундайдики, буларнинг бари БИОЛОГИЯ масалалари ҳисобланади”.

“У бизни замонавий ФИЗИКА илми масалаларидан ҳисобланувчи, энергетик таъсир остидаги моддаларнинг хусусиятлари ва дунёнинг тузилишини ўрганишга чақиради”.

“У бизни содда ва мураккаб моддаларнинг хоссалари, уларнинг бирикиши ва бир-бири билан ўзаро таъсирга киришиши қонуниятларини тадқиқ қилишга чақирадики, бу замонавий КИМЁ илми масалаларидан ҳисобланади”.

“У бизни Ер сайёрасининг минерал таркиби ва уларнинг тузилиши, у ташкил топган турли қатламлар, органик ва ноорганик материядаги мавжуд ўзгаришларни ўрганишга даъват қиладики, буларнинг бари замонавий ГЕОЛОГИЯ саволлари саналади”.

“У бизни Ернинг умумий тузилиши, унинг дарё, денгиз, тоғ, текислик ва бошқа қисмларга табиий бўлинишини, фойдали табиий қазилмалар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, уларнинг мамлакатлар узра жойлашувини ўрганишга ундайдики, бу саволлар билан замонавий ГЕОГРАФИЯ илми шуғулланади”.

“У бизни шамоллар ҳаракати, булутларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг эволюцияси, ёмғир ва шу каби ҳодисаларнинг рўй бериш сабабларини ўрганишга чақиради, бу масалалар билан МЕТЕОРОЛОГИЯ илми шуғулланади”.

Кўплаб юз йиллар давомида мусулмонлар илм-фанда дунёда етакчи ўринда турганлар. Кейинчалик бу биринчилик секин-аста сўна бошлади – мусулмонлар дунёвий етакчиликни қўлдан бой бердилар ва мусулмонлардан сўнг юзага келган ушбу етакчилик бўшлиғини тўлдириш учун моддиятпараст (материалист) Европа олға интила бошлади.

Мавлоно ўз маърузасида давом этади: “Ислом дини вужудга келтирган интеллектуал юксалиш жуда улкан бўлган. Мусулмон олимлари қўл теккизмаган ва юқори ўринларни эгалламаган биронта ҳам илмий соҳа йўқдир.

Ҳақиқатни айтганда Ислом “Мусулмонлар жамоаси заковатлилар жамоаси бўлиши керак. Илмий билимлар ва билишнинг бошқа барча шаклларини ёйиш эса Исломнинг бирламчи мақсадларидан бири”, деб ҳисоблайди. Агар мусулмонлар бўлмаганида Европа ҳеч қачон Ренессансга элтадиган йўлни кўрмаган ва ҳеч қачон ҳозирги илмий даврга кўтарилмаган бўларди. Ўз илмий қарашларини Европадан олган миллатлар аслини олганда ўз билимларини билвосита тарихий Ислом жамияти меросидан олганлар. Инсоният Ислом олдида умрбод миннатдор бўлиши керак ва Ислом олдида қарздор бўлиб туришибди”.

Чиройли нутқ соҳиби (Мавлоно) “Мусулмонлар томонидан илм-фаннинг маданийлашиши” мавзусидаги ўзининг маҳоратли нутқини қуйидаги сўзлар билан якунлайди:

“Хулоса қилишимдан олдин, яна бир бор таъкидлашимга ижозат берсангизлар. Исломни мусулмон жамияти яратмаган. Аксинча, Ислом мусулмон жамиятини яратган. Исломга эътиқод ва амалиётда унга амал қилишдан бошқа ҳеч бир нарса мусулмонни шахс сифатида шакллантира олмайди. Ислом инсоннинг теварагидаги реал объектларни ўрганишни мусулмоннинг диний бурчи қилиб эълон қилди. Токи, бу илмий тадқиқотлар мусулмонни Яратганни танишга олиб борсин. Исломда илмий изланиш олиб бориш – бу мақсад эмас, балки олий мақсадга етишнинг бир воситасидир. Мана шу ҳақиқатдан ҳам инсониятнинг чинакам мақсади ҳисобланади.
“Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта биз Унга қайтувчимиз”. (“Қуръон, Бақара”, 156).

#Қуръон_мўжизалар_мўжизаси. Аҳмад Дийдот (14)
748 viewsedited  06:31
Ochish/sharhlash
2020-07-25 09:25:13 АЛЛОҲНИНГ ОЯТ-БЕЛГИСИ

Ушбу Қуръони Карим оятлари ҳамма нарсани, шубҳасиз, ўзи тушунтириб беради. Қуръонни ўрганаётганлар инсон томонидан қилинган ҳар бир кашфиётда, Аллоҳнинг бехато имзосини кўрадилар. Бу “оят”, “мўъжизалар” – Ғамхўр ва Мурувватли Аллоҳдандир, – токи барча шак-шубҳаларни йўқотиш ва иймонни мустаҳкамлаш учун.
“...Албатта, бунда олимлар учун оят-белгилар бордир”. (“Қуръон”, “Рум”, 22).

Қандай киноя! Ушбу “олимлар” аслида “қулоқ солмайдиганлар”дир! Уларни, мўл-кўл моддий билимларидан юзага келган ғурури семиртириб юборяпти. Уларга ҳаққоний билимга ҳамроҳи бўлган ҳақиқий тавозеъ-камтарлик етишмайди.

Замонавий французнинг сўзлари:
“Олдинги кузатув (унинг шахсий фикри) Муҳаммадни Қуръоннинг муаллифи деб ҳисобловчилар томонидан олға сурилган фаразни қабул қилиб бўлмайдиган қилади. Қандай қилиб саводсиз бир одам (адабиёт нуқтаи-назаридан) араб адабиётидаги машҳур бир муаллифга айланиши мумкин? Қандай қилиб у ўша пайтда ҳеч бир инсон зоти кашф қилолмаган табиат ҳақидаги илмий ҳақиқатларни, ҳатто ўша мавзуларда заррача хатога йўл қўймасдан баён қилиши мумкин?” (Қаранг: Maurice Bucaille. "The Bible, the Qur'an and Science", p. 125).

ИЛК ИЛҲОМЛАНИШ

Мазкур “Қуръон – мўъжизалар мўъжизаси” китоби Исломнинг сайёҳ элчиси, бетакрор нотиқ Мавлоно Абдулалим Сиддиқий таъсирида дунёга келган, десак ҳам бўлади. У 1934 йили Жанубий Африкага маъруза ўқиш учун келган пайти мен ҳали мактаб ўқувчиси эдим. Унинг бир қатор илмий маърузалари орасида “илм-фаннинг мусулмонлар томонидан маданийлаштирилиши” (“Cultivation of Science by the Muslims”) ҳақида қандай сўзлаб берганини эшитганман.

Кейинчалик ушбу ном остида Карачидаги (Покистон) Бутунжаҳон Исломий Вазифалар Федерацияси томонидан кичик бир рисола чоп этилдики, бу ўша пайтдаги унинг нутқини эшитганимда пайдо бўлган хотирамдаги қувонч ва ҳаяжонли тўлқинни янада жонлантириб юборди. Мавлононинг Қуръони Карим ва илмий билимлар ўртасидаги ўзаро алоқадорлик ҳақидаги нутқидан айрим гапларни келтириб ўтаман:

#Қуръон_мўжизалар_мўжизаси. Аҳмад Дийдот (13)
571 views06:25
Ochish/sharhlash
2020-07-23 09:31:14 Ўзбекистондаги олийгоҳларда ўқиган-ўқиётган жамики талабаларнинг ярмидан кўпи ҳужраларда (репититорнинг уйида) тайёрланиб ўқишга кирган.

@uzbekildiz
672 viewsedited  06:31
Ochish/sharhlash
2020-07-23 09:21:52 ХХР Лотин Америкаси давлатларига $1 млрд суммада кредит бермоқчи. Нима учун денг. COVID-19 га қарши хитой вакцинасини сотиб олиш учун.

"Мана сенга сюрприз-у..." дермиди.
807 views06:21
Ochish/sharhlash