Get Mystery Box with random crypto!

ГАЗЕТА ПЛАКАТЛАРИ Мен Дурбан шаҳрининг шимолидан тахминан ў | ILDIZ

ГАЗЕТА ПЛАКАТЛАРИ

Мен Дурбан шаҳрининг шимолидан тахминан ўттиз чақирим узоқроқда яшайман. Менинг ишхонам ўша ерда жойлашган. Дурбанга элтувчи “Автострада 2” қурилгунига қадар мен у ерга одатда соҳил бўйидаги йўл бўйлаб яёв борардим. Шу йўналиш бўйича мен амфитеатр орқали юрардим. У ердан ўтаётиб, ҳар доим “The Natal Mercury” газетасини сотувчи газетсотувчига кўзим тушарди. Унда ҳар куни харидорларни жалб қилиш учун катта сарлавҳа билан ёзилган плакат бўлар эди. Ҳар сафар плакатни ўқиётиб, мен ўша куни газета сотиб олмасликка аҳд қилардим, лекин бир куни Дурбан марказида тўхтаб туриш учун жой излаб, бошқа газетчиларнинг ёнидан ўта туриб, шунга қарамасдан, газетани харид қилдим.

Кўп марта қарорларимни ўзгартирганимдан кейин мен ўзимдан сўрашга тушдим: “Бунинг сабаби нимада?” Шунда мен кашфиёт қилдим, гарчи харид учун битта ўша газета таклиф этилаётган бўлса-да, плакатлар бир-биридан фарқ қиларди. Пляждаги плакатлар европалик харидорларга мўлжалланган. Айни пайтда, тумандаги газеталар осиёликларга мўлжалланган бўларди. Ва умуман бошқа плакатлар африкаликларни, “рангли" туманлардаги одамларни ўзига жалб қиларди.

Яъни, кимда-ким ҳар куни Ер юзи аҳолисининг тўрт асосий ирқига мурожаат қиладиган ягона плакат ўйлаб тополса, ўша одам буюк журналист бўлади!

Бу журналистика санъатининг шедеври эди! Шубҳасиз, барча журналистлар ушбу фикрга қўшиладилар. Келинг, худди шу нуқтаи назардан Қуръони Каримни таҳлил қиламиз.

ҲАММАГА МУРОЖААТ

Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) яҳудий, насроний, мусулмон, мушрик ва мунофиқлар билан қуршалган Мадян шаҳрида турибди. Табаррук Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўз янгилигини (Илоҳий Ваҳийни) ушбу турли хил инсонларга етказиши керак. У турфа хил инсонлардан ташкил топган гуруҳларнинг диққатини ўзига жалб қилиш учун, ўз плакатига нима деб ёзиши керак? У талаффуз қилади: “Сенга Мусонинг хабари келдими?” (Қуръон, “Тоҳа”: 9).

Тўпланганларнинг ҳаяжонли ҳолатини тасаввур қиляпсизми? Насроний ва яҳудийлар, ўзларининг тасаввурларида, ҳозир Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўзини қандай аҳмоқона кўрсатиши, ёки бу араб Мусо (алайҳиссалом) ҳақида нималарни билиши мумкинлигига қизиқиб, қулоқ солиб, интизорлик билан кутишга тушдилар, негаки Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уммий бўлганлар. Мусулмонлар эса Мусо (алайҳиссалом) ҳақида нимани билса, барчасини айтиб беришини Муҳаммаддан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ёлвордилар, улар кўпроқ билишга зўр иштиёқманд эдилар.

Мушриклар (мажусийлар) ва мунофиқлар (иккиюзлилар) Мусо алайҳиссалом тўғрисидаги мусулмонлар, яҳудийлар ва насронийлар ўртасидаги баҳсни кузата туриб, вақтичоғлик қилиш учун тилларини чиқардилар. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам давом этади: “У оловни кўрди...”

Мана драма! Кўринишни тасаввур қилоляпсизми: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам телеграф услубида гапирятилар! Ер юзидаги энг йирик халқ – христиан ва яҳудийларга, маълумот юборишда мукаммалликка эришиш ва “Вестерн Юнион Телеграф Компани” сўзлари билан: “ёзма, телеграф жўнат!” дея жаранглайдиган шиорни ифодалаш учун, Исо Масийҳ таваллудидан кейин тахминан икки минг йил керак бўлди. Ушбу маълумот етказишни суперамериканча маҳоратини ўзлаштириш учун Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам қайси журналистика мактабини ўтаган экан? Ва мана, у тағин давом этяпти:

“... Ва ўз аҳлига деди: “Туриб туринглар, мен оловни кўрдим, шояд сизга ундан чўғ келтирсам ёки олов бошида йўл кўрсатувчини топсам”. (Қуръон, “Тоҳа”: 10)

#Қуръон_мўжизалар_мўжизаси. Аҳмад Дийдот (19)