Get Mystery Box with random crypto!

СЎНГГИ АҲД “Сўнгги Аҳд” – бу сўз насроний роҳиб ва даъватчила | ILDIZ

СЎНГГИ АҲД

“Сўнгги Аҳд” – бу сўз насроний роҳиб ва даъватчилар учун мусаффо осмондаги чақмоқдек бўлди. Улар ҳаётларида ҳеч қачон “Сўнгги Аҳд” деган иборани эшитмаганлар. “Эски ва Янги, Янги ва Эски Аҳдлардаги иқтибослар сизга ёрдам бермайди, чунки жавоб Аллоҳнинг инсониятга индирган СЎНГГИ АҲДИда жойлашган!” Мен Китобни бошим устида силкитиб, Қуръони Каримнинг 2- сура, 234-оятининг инглизча матнини ўқиб бердим:

“Сизлардан вафот этиб жуфтларини қолдирганларнинг аёллари ўзларича тўрт ой-у ўн кун кутадилар. Муддатлари етганда ўзлари ҳақида яхшилик билан қилган ишларида сизга гуноҳ йўқ. Аллоҳ қилаётган амалингиздан хабардордир”. (Бақара: 2:234)

Мен аудиториядан сўрадим: “ТЎРТ ОЙ-У ЎН КУН – яна қандайдир изоҳ керакми?!” Улар жўр бўлиб жавоб қайтаришди: “Йўқ!” Мен “тўрт ой ва ўн кун”лик тагида ётган оқилликни тушунтирдим. Аллоҳнинг ушбу Сўнгги ва Ҳал қилувчи Аҳдидаги бундан олдинги оятларда бизга, ажралишдан кейинги кутиш муддати ҳақида, айтиляпти: “Талоқ қилинган аёллар уч қуръу кутадилар ...” (Бақара: 228)

Бу, аёлнинг эҳтимолий хомиладорлик пайтида никоҳ бузилмайдими, шуни билиш учундир. Агарда аёл бева бўлиб қолган тақдирда, уни ҳисобига яна қўшимча бир ой-у ўн кун ёзилади. Мантиқан таҳмин қилиш мумкинки, ҳамма бунга рози бўлади, лекин бунинг нимаси мўъжиза? Ҳар қандай ақлли одам ақл юритиб топган бўлардики, ажримдан сўнг 3 ой давомида, эр ўлимидан сўнг эса 4 ой-у ўн кун кутиш даркор.

Муҳаммаднинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бу идрокидан ўтадиган яна бошқа фараз йўқ! Буни ҳаммаси тўғри, лекин бу оқилона ва фойдали таълимот Муҳаммаднинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ижод махсули эмаслигига асос – 4 ой ва ўн кунлик никоҳсизлик ҳақидаги оятдан кейинги оятда келмоқда:

“У аёлларга ишора ила совчилик қилишингиз ёки уни ўз ичингизда тутишингизда гуноҳ йўқ. Аллоҳ сиз уларни, албатта, эслашингизни билади. Лекин улар билан хуфёна ваъдалашманг. Магар яхши гап гапирсангиз, майли. Идда ўз муддатига етмагунча, никоҳ боғлашни қасд қилманг...” (Бақара: 235)

#Қуръон_мўжизалар_мўжизаси. Аҳмад Дийдот (24)