Get Mystery Box with random crypto!

НАЖРОНЛИК НАСРОНИЙЛАР Ислом дини Мадинада мустаҳкамланаркан, | ILDIZ

НАЖРОНЛИК НАСРОНИЙЛАР

Ислом дини Мадинада мустаҳкамланаркан, Расулуллоҳнинг - саллоллоҳу алайҳи вассаллам - шуҳрати Арабистон бўйлаб ёйила борди. Яман теварагидаги Нажронда яшовчи араб насронийлари бирлашмасида шундай овоза бўлдики, Арабистондаги қайсидир араб Илоҳиёт ҳақида хабар бермоқда ва ўзини Аллоҳнинг элчиси - Пайғамбар деб эълон қилган. Мадина шаҳрига Пайғамбарни (саллоллоҳу алайҳи вассаллам) сўроқ қилиш учун делегация жўнатилди, мақсад: у нимани билиши ҳамда Аллоҳ ва умуман дин ҳақидаги унинг билимлари тўғрилигини текшириш ва солиштириб кўриш бўлган.

Ташриф буюришлари билан уларни, хурмо барглари билан ёпилган томли ва пахса деворли соддагина бунёд этилган, Масжидун Набавияга жойлаштиришди. Христианлар бу масжидда тановвул қилишди, дам олишди ва уч кун Расулуллоҳ - саллоллоҳу алайҳи вассаллам - билан мунозара қилишди. Ушбу суҳбатнинг тафсилотларини ҳадисларда топиш мумкин.

Суҳбат жараёнида христианлар томонидан ўртага чиққан нотиқ шундай савол ташлади: "Энди бизга айтиб берчи, эй Муҳаммад, Худо ҳақидаги сенинг умумий тушунчанг қандай?"

Пайғамбар - саллоллоҳу алайҳи вассаллам - жавобдан ўзини олиб қочмади, фикрларини бир жойга жамлашга уриниб, сўз излаб, теварак-атрофда бориб-келмади. Муҳаммад, саллоллоҳу алайҳи вассаллам, фараз қилайлик, ўзининг руҳоний тугмачаларини (кнопка) босади (албатта, ҳеч қандай тугмача бўлмаган - мен "фараз қилайлик" деяпман) - худди авиакомпания офисидаги хоним "бош компютер" билан алоқани ўрната туриб, буни қай тарзда бажарганига ўхшаб.

Расулуллоҳ - саллоллоҳу алайҳи вассаллам - Аллоҳга мурожаат қилади, ва Ваҳий орқали тушадиган, жамики Билимлар жой олган "бош компютер" - ЛАВҲУЛ МАҲФУЗдан Аллоҳнинг жавобини қабул қилиб олади. У шунга ўхшаш савол беради: "Ё Аллоҳ! Нима деяй?" Шунда жавоб келади –

“Айт [Эй Муҳаммад]: У Аллоҳ ягонадир. Аллоҳ сомаддир (ҳожатларни ва рағбатларни қондирувчидир). У туғмаган ва туғилмаган. Ва Унга ҳеч ким тенг бўлмаган”. (Ихлос, 1-4)

Ихлос ҳақидаги юқорида келтирилган формулировканинг янграшидан сўнг, суҳбат оддий ўзанга қайтади. (яъни, Аллоҳнинг сўзидан оддий одамлар гапларига қайтилади - тарж.) Ўз исмига муносиб бўлган ҳеч бир араб ушбу икки нутқ (яъни, одатий мулоҳаза ва Қуръондаги сўзлар) орасидаги равшанлик ва оҳангдаги тафовутларни ҳис қилолмаслиги мумкин эмас. Юқорида келтирилган сўзлар - Пайғамбар (саллоллоҳу алайҳи вассаллам) сўзлари эмас, улар Аллоҳнинг Сўзларидир! Улар сўзма-сўз Пайғамбарнинг (саллоллоҳу алайҳи вассаллам) тилига жойланган. Қачонки у ўша сўзларни эшиттириб талаффуз қилганда, у фақат Аллоҳнинг "карнайи" сифатида фойдаланилган, мисоли радиоприемникдаги "громкоговоритель"дек. Буларнинг барчаси Аллоҳ томонидан ато этилган - унинг шахсий комютерига - юраги ва ақлига Маккада ўн ёшлик пайтида прогаммалаштириб қўйилган.

Юқорида тилга олганимиз - Аллоҳ Ўз Ваҳийсини Ўзининг танланган элчисига (саллоллоҳу алайҳи вассаллам) қандай юбориб турганига, Унинг элчиси (саллоллоҳу алайҳи вассаллам) буни қандай сақлаган ва ҳимоя қилганига, Аллоҳнинг инсоний даъватчиси ушбу Хабардан яна ва яна қандай фойдаланганига, ва биз, Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи вассаллам издошлари ундан ҳар қандай шароитда фойдаланиш учун ушбу Хабарни ўзимизга қандай сингдириб олишимизга – ажойиб бир мисолдир.

Жаҳон диний адабиётларининг ҳеч бирида "Ихлос" сурасидан иқтибос қилинган юқоридаги оятларга тенглаша оладиган ҳеч нима йўқ. Агар ушбу 112-сура Аллоҳни сўзлари билан жамланган, илоҳиётнинг хулосавий матни бўлса, Қуръоннинг қолган матнлари эса ушбу сурани очиб, тушунтириб боради.

#Қуръон_мўжизалар_мўжизаси. Аҳмад Дийдот (22)