Get Mystery Box with random crypto!

UZBEK TV

Telegram kanalining logotibi uzbek — UZBEK TV U
Telegram kanalining logotibi uzbek — UZBEK TV
Kanal manzili: @uzbek
Toifalar: Video , Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 12.83K
Kanalning ta’rifi

🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @uzbektv_admin
☎️Реклама: @SmmAgency_admin

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 7

2022-06-04 20:40:50
Шавкат Мирзиёев:

"Ўрганишлар имтиёзли кредит эвазига сотиб олиниши лозим бўлган чорва моллари, қўй, товуқ, тикувчилик дастгоҳлари таъминотчи корхоналар томонидан аҳолига оширилган нархларда сотилаётганини кўрсатяпти. Тошкент вилояти "Микрокредитбанк" Ғазалкент филиали бошқарувчиси турмуш ўртоғи раҳбарлигидаги корхонани таъминотчи сифатида рўйхатдан ўтказиб, 302 миллион сўм кредитни ўзлаштиряпти. Тошкент вилояти ҳокимининг ваколати етмайдими у ноинсофга қонун устуворлигини таъминлашга?"

@uzbek
33.7K views17:40
Ochish/sharhlash
2022-06-04 19:46:30
Шавкат Мирзиёев: Асосий мақсадимиз нима ўзи биринчи кундан? Халқимизни рози қилиш. Халқни рози қилишда бозор кўзгу, нарх-наво кўзгу.

Президент бу борада керакли чора-тадбирлар бўйича вилоят раҳбарларига жиддий топшириқ берди.

@uzbek
37.7K views16:46
Ochish/sharhlash
2022-06-04 09:31:59
#Тезкор
Ўзбекистондан Россияга поезд қатновлари қайта тикланмоқда

Россия 14 июндан бошлаб темир йўл орқали келаётган Ўзбекистон фуқароларининг киришига қўйилган чекловларни бекор қилади.

“Тошкент-Самара ва Тошкент-Волгоград йўналишларида темир йўл қатновини 14 июндан бошлаб ҳар бир йўналиш бўйича ҳафтада бир марталик частотада қайта тиклаш тўғрисида қарор қабул қилинди”, — дейилган коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича тезкор штаб хабарида.

@uzbek
49.9K views06:31
Ochish/sharhlash
2022-06-04 07:26:37
#Диққат

1 июндан базавий ҳисоблаш миқдори 300 минг сўм этиб белгиланди

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати

Ҳайдовчиларга юбориб қўйинг

@uzbek
49.1K views04:26
Ochish/sharhlash
2022-06-03 20:15:37
Нега айнан 250?

Электр энергиясига ижтимоий норма, яъни 250 квт лимит ажратиш, ундан ортиғига жуда қиммат нарх жорий этиш ҳақида маълумотлар тарқатилмоқда.

Аҳолининг маиший техникаларни ишлатишга эҳтиёжи кун сайин ортиб бораётган бир вақтда нима учун айнан 250 квт танланмоқда?

Афсуски кам энергия сарф қиладиган жиҳозлар анча қиммат бўлгани сабабли аҳолининг барча қатлами ҳам кам қувватли ускуналарни ҳарид қила олмайди. Ё ҳамма бирдан бойиб қолдими?

Назаримизда аҳолининг ҳарид қобилияти ва реал даромадини инобатга олмаган ҳолда белгиланиши кутилаётган бундай ижтимоий норма кўпчиликнинг эътирозларига сабаб бўлади.

Хуллас агар нон ортидан 250 квт ижтимоий норма белгиланиб, ундан ортиғига отни калласидек нарх белгиланадиган бўлса бу тасаввур қилиб бўлмас салбий оқибатларга ҳам олиб келиши мумкин. Таклиф бераётганлар шунга тайёр туришсин.

Расул Кушербаев

@uzbek
33.7K views17:15
Ochish/sharhlash
2022-06-03 14:00:35
Ўзбекистон миллий валютаси – “сўм”нинг ўзига хос тимсолини ёрқин ифода этган энг креатив лойиҳа сифатида Жумагалдиев Сарвар томонидан ишлаб чиқилган график белги (расмда) танлаб олинди.

@uzbek
49.0K views11:00
Ochish/sharhlash
2022-06-03 08:56:52
#Тезкор #Расман

«Ҳаж-2022» мавсуми учун 1 нафар зиёратчига тўлов миқдори 62 миллион 900 минг сўм этиб белгиланди

Қайд этилишича, нархларнинг ошишига Саудия ҳукумати томонидан ҳаж сафари нархига таъсир қилувчи қўшимча солиқ ва мажбурий тўловлар жорий қилинган, коммунал, транспорт, электр-энергия ва бошқа хизматлар учун тўловлар миқдори бир неча баравар (30-40 фоиз) ошгани сабаб бўлган.

Ҳаж амалларини ташкил этувчи муассасаларнинг хизматларига 2022 йилда янги мажбурий тўловлар жорий этилган. Шу боис дунё мамлакатлари учун ҳаж хизматлари нархи ўртача 40-45 фоизга кўтарилган.

Бу йил Ўзбекистондан 10 865 киши ҳаж сафарига боради.

@uzbek
49.1K views05:56
Ochish/sharhlash
2022-06-03 07:29:23
Анакондам кўчага чиқ

Роддомдан фарзандини олиб чиққанлар ва шу кунни бошидан энди ўткизадиганлар учун.

@uzbek
49.0K views04:29
Ochish/sharhlash
2022-06-02 22:39:30
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

♡ Яхши амал жаннатга йўлак,
♡ Савобларнинг совғаси бўлак.
♡ Чин юракдан билдирай тилак,
♡ ЖУМА айёмингиз бўлсин муборак!

ЖУМА МУБОРАК!

Яқинларингизни биринчи бўлиб табриклаш эсдан чиқмасин


@uzbek
22.4K viewsedited  19:39
Ochish/sharhlash
2022-06-02 19:41:36
— Бўлажак куёв нима иш қилади?
— Буханка нон сотади.
— Қизим ўшаники!

@uzbek
34.0K views16:41
Ochish/sharhlash