Get Mystery Box with random crypto!

Нега айнан 250? Электр энергиясига ижтимоий норма, яъни 250 к | UZBEK TV

Нега айнан 250?

Электр энергиясига ижтимоий норма, яъни 250 квт лимит ажратиш, ундан ортиғига жуда қиммат нарх жорий этиш ҳақида маълумотлар тарқатилмоқда.

Аҳолининг маиший техникаларни ишлатишга эҳтиёжи кун сайин ортиб бораётган бир вақтда нима учун айнан 250 квт танланмоқда?

Афсуски кам энергия сарф қиладиган жиҳозлар анча қиммат бўлгани сабабли аҳолининг барча қатлами ҳам кам қувватли ускуналарни ҳарид қила олмайди. Ё ҳамма бирдан бойиб қолдими?

Назаримизда аҳолининг ҳарид қобилияти ва реал даромадини инобатга олмаган ҳолда белгиланиши кутилаётган бундай ижтимоий норма кўпчиликнинг эътирозларига сабаб бўлади.

Хуллас агар нон ортидан 250 квт ижтимоий норма белгиланиб, ундан ортиғига отни калласидек нарх белгиланадиган бўлса бу тасаввур қилиб бўлмас салбий оқибатларга ҳам олиб келиши мумкин. Таклиф бераётганлар шунга тайёр туришсин.

Расул Кушербаев

@uzbek