2022-09-10 15:44:12
Таълим кредити олиш энди янада осонлашди.
Талаба хотин-қизлар фоизсиз, талаба йигитлар эса асосий ставкада таълим кредити олиши мумкин. Иккаласида ҳам таълим кредитини қайтариш ўқишни тугагач бошланади ва 7 йилга берилади.
Биз бир неча бор ушбу таълим кредитларини олишда талабалар, айниқса хотин-қизлар кўплаб муаммоларга дуч келаётгани, банк филиаллари етарли маълумотга эга эмаслиги, мурожаатчиларга асоссиз рад жавоби бериб, сарсон қилаётгани ҳақида айтгандик.
Бундай сансалорликнинг олдини олиш мақсадида Марказий банк томонидан talim-krediti.uz сайти ишга туширилибди.
Мазкур сайт орқали талабаларнинг таълим кредити олиш учун банкларга
аризаларини онлайн йуллаш имконияти яратилди. Энди банкка бир дунё ҳужжат обориб, қайсидир банк ходимининг қош-қовоғига қараш шарт эмас.
Ҳурматли талабалар!Сиз ҳам таълим кредити олмоқчи бўлсангиз, talim-krediti.uz сайти орқали онлайн ариза юборишингиз мумкин.
Эслатма: таълим кредитини нафақат ОТМ талабалари, балки коллеж ва техникум ўқувчилари ҳам олиши мумкин. Кундузги, сиртқи ва кечки таълимга берилади. Хусусий ОТМларга ҳам олиш мумкин.
Хушнудбек
53 views12:44