Get Mystery Box with random crypto!

Таълим кредити олиш энди янада осонлашди. Талаба хотин-қизлар | 🇺🇿 ISH BOR 🇺🇿

Таълим кредити олиш энди янада осонлашди.

Талаба хотин-қизлар фоизсиз, талаба йигитлар эса асосий ставкада таълим кредити олиши мумкин. Иккаласида ҳам таълим кредитини қайтариш ўқишни тугагач бошланади ва 7 йилга берилади.

Биз бир неча бор ушбу таълим кредитларини олишда талабалар, айниқса хотин-қизлар кўплаб муаммоларга дуч келаётгани, банк филиаллари етарли маълумотга эга эмаслиги, мурожаатчиларга асоссиз рад жавоби бериб, сарсон қилаётгани ҳақида айтгандик.

Бундай сансалорликнинг олдини олиш мақсадида Марказий банк томонидан talim-krediti.uz сайти ишга туширилибди.

Мазкур сайт орқали талабаларнинг таълим кредити олиш учун банкларга аризаларини онлайн йуллаш имконияти яратилди. Энди банкка бир дунё ҳужжат обориб, қайсидир банк ходимининг қош-қовоғига қараш шарт эмас.

Ҳурматли талабалар!

Сиз ҳам таълим кредити олмоқчи бўлсангиз, talim-krediti.uz сайти орқали онлайн ариза юборишингиз мумкин.

Эслатма: таълим кредитини нафақат ОТМ талабалари, балки коллеж ва техникум ўқувчилари ҳам олиши мумкин. Кундузги, сиртқи ва кечки таълимга берилади. Хусусий ОТМларга ҳам олиш мумкин.

Хушнудбек