Get Mystery Box with random crypto!

Собиқ СССРнинг биринчи ва охирги Президенти М.Горбачев вафот э | Temuriylar tarixi

Собиқ СССРнинг биринчи ва охирги Президенти М.Горбачев вафот этибди. Горбачев, 1990-91 йилларда иттифоқдош республикалар раҳбарларининг деярли барчасидан кўра кўпроқ умр кўрди. Унинг асосий рақибларидан бири бўлмиш Борис Ельцин вафот этганига, 15 йил бўлаяпти. Каримов вафот этганига, шу кунларда 6 йил бўлди.
*
СССРнинг қулашида Горбачевнинг ҳиссаси катта. Бир томондан у ислоҳотларни (Перестройка) бошлади. Бошқа томондан, қулаётган иттифоқни ушлаб қолишга қурби етмади: унинг нисбий заифлиги, инқирозлар ичидаги СССРни тезда йиқитти. Горбачевга хос энг катта хусусият – иккиламчилик (двойственность).
*
У бир томондан ўзининг ислоҳотларини доим ҳимоя қилади.
Лекин, айни пайтда у СССРни йиқилишида бошқаларни айблайди. Лекин, СССРни ислоҳотлар орқали сақлаб қолиш мумкинлигига бошқаларни тўлиқ ишонтира олмайди. Ва бу Горбачевдаги энг катта зиддиятлардан биридир.
*
Горбачев жуда моҳир оратор, нотиқ эди. Ва унинг бу нотиқлиги СССРнинг йиқилишида, натижада, мустақил давлатларнинг пайдо бўлишида катта рол ўйнади. Миллатимиз мустақиллиги, эрки ва халқ озодлиги абадий
бўлсин!

Каналга уланиш
@centerasiastudy
@UZB_TEMURIYLAR