Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистонда 2021-йилда атмосфера ҳавосининг радиоактив ифлосл | Uzb_Meteo

Ўзбекистонда 2021-йилда атмосфера ҳавосининг радиоактив ифлосланиш ҳолати

Гидрометеорология ва атроф-муҳит мониторинги (https://t.me/uzb_meteo/9296) илмий журналининг 2022 йил 1 сонида келтирилган шарҳга кўра, 2021 йил Ўзбекистонда ўртача йиллик гамма нурланиш эквивалент дозасининг кучланиш даражаси ва атмосфера ҳавосидаги радиоактив ёғинларнинг ўртача йиллик умумий бетта фаоллик кўрсатгичлари қонун ҳужжатларида белгиланган меъёр кўрсатгичларидан ортмаган.

Ўзгидрометнинг радиоактив нурланиш мониторинги бўлимида 39 та пунктдаги ҳавода гамма эквивалент доза кучланиш даражаси, 25 та станцияда атмосфера ҳавосидан олинадиган натижалар, 4 та гидрологик (Сирдарё, Норин, Қорадарё, Дукантсой) постларида олинган сув намуналари асосида радиоактив ифлосланиш таҳлили юритилади.

Ангрен (0,230) ва Қува (0,203) шаҳарларида гамма нурланиш эквиваленти бошқа кузатув пунтларидан юқори. Аммо, мазкур қийматлар радиациявий гамма фонининг рухсат этилган максимал даражасидан камдир (0,3 мкЗв/соат). Республика бўйича ўртача фон қиймати 0,15 мкЗв/соатни ташкил этган.

Ўтган йили радиаоктив ёғинларнинг республика бўйича умумий бетта фаоллиги кунига 4,17 Бк/м² ни ташкил этди. Республика радиоактив чиқиндиларни утилизация қилиш корхонаси (13,14 Бк/м²), Фарғона (12,13 Бк/м²), Наманган (11,63 Бк/м²) ва Дукант (11,05 Бк/м²) кузатув станцияларида бир марталик юқори кўрсатгичлар қайд этилган. Мазкур кўрсатгичлар ҳам рухсат этилган меъёрий кўрсатгичлардан (РЭМ) анча паст бўлган. РЭМ - 110 Бк/м².

Мақола муаллифлари: Убайдуллаева З.А., Файзирахмонов С.М., Разикова И.Р.

@uzb_meteo