Get Mystery Box with random crypto!

1963-йилдан бошлаб Собиқ совет мамлакатлари пахта етиштириш бў | Uzb_Meteo

1963-йилдан бошлаб Собиқ совет мамлакатлари пахта етиштириш бўйича кучли учлик мамлакатлари қаторига кириб борган.

Ўтган асрнинг 60-йилларидан бошлаб, Хитой ва СССР ҳам пахта майдонларидан йилига 2 млн тоннадан ортиқ пахта толаси териб олиш учун куч бера бошлаган.

Айнан ўтган асрнинг 60 йилларидан Марказий Осиё давлатлари Туркманистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон жануби вилоятларида пахта далаларини кўпайтириш учун янги ерларни ўзлаштиришга эътибор қаратилган. Натижада Сирдарё ва Амударёни "бўғиш" билан боғлиқ бир нечта сув иншоот ва сув омборлари қурилиши ортидан, Орол денгизи тезроқ қурий бошлаган.

Юқоридаги АҚШ, СССР ва Хитой мамлакатлари ўртасида пахта етиштириш бўйича "ким ўзар пойгаси" инфографияси сабаб, биз тезроқ ва қисқа муддат ичида Орол денгизини бой берганмиз.

#Пахтачилик

@uzb_meteo