Get Mystery Box with random crypto!

Ҳафта давомида қулай об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ўзгидромет п | Uzb_Meteo

Ҳафта давомида қулай об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Ўзгидромет прогнозларига кўра, мазкур ҳафта иш кунларида жойларда август ойининг учинчи ўн кунлиги учун хос меъёрий иқлимий ҳароратлар кузатилади.

Охирги пайтлар ёз ойларида жазирама кунлар сони ортаётгани инобатга олинса, эндиликда ёз ойларида меъёрий ҳароратлар ҳам биз учун ''бироз салқин'' ҳавони тақдим этади.

Кечалари ҳарорат минимумлари +12 +17 даража оралиғида, кундуз кунлари ҳафтанинг бошида +27 +30 даража, иккинчи ярмида +31 +34 даражагача ўзгаради.

Ёғингарчилик кутилмайди.

@uzb_meteo