Get Mystery Box with random crypto!

​2023-2024 ўқув йилидан бошлаб 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 й | @dtmuzb Davlat Test Markazi

​2023-2024 ўқув йилидан бошлаб 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ўртача кўрсаткичи олий таълим ташкилотига кириш имтиҳонларида инобатга олиниши мумкин

2021 йил 1 февраль куни «Умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари битирувчиларининг баҳоларини олий таълим ташкилотига кириш имтиҳонларида инобатга олиш тартиби тўғрисида» Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Унга кўра:

2022-2023 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари битирувчиларининг шаҳодатномаси (аттестати) (диплом иловаси)га мажбурий 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ўртача кўрсаткичи киритилади ва ушбу кўрсаткич 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб олий таълим ташкилотига кириш имтиҳонларида инобатга олинади.

Умумий ўрта таълим муассасаси битирувчилари баҳосининг ўртача кўрсаткичини ҳисоблашда битирувчининг 6-11-синфлардаги йиллик баҳоларининг умумий йиғиндиси ҳар бир синфдаги ўқиган фанлар сонининг умумий йиғиндисига нисбати олинади.

Давлат тест маркази томонидан олий таълим ташкилотларига қабул тест синовлари якунланганидан сўнг, белгиланган муддатда, танловга қадар абитуриентларнинг тест синови жараёнида тўплаган балларига тегишли таълим ташкилотлари томонидан киритилган битирувчилар (абитуриентлар) баҳоларининг ўртача кўрсаткичлари қўшилади ва танлов амалга оширилади.

Битирувчи (абитуриент) тест синови жараёнида тўплаш мумкин бўлган максимал баллнинг 30 фоизидан кам балл тўпласа, ажратилган квота доирасида танловда иштирок эта олмайди.

https://regulation.gov.uz/uz/document/28636

Сафимизга қўшилинг:
@Uzb_dtm