Get Mystery Box with random crypto!

@dtmuzb Davlat Test Markazi

Telegram kanalining logotibi uzb_dtm — @dtmuzb Davlat Test Markazi D
Telegram kanalining logotibi uzb_dtm — @dtmuzb Davlat Test Markazi
Kanal manzili: @uzb_dtm
Toifalar: Adabiyot , Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 332
Kanalning ta’rifi

Oliy va o‘rta maxsus ta'lim vazirligi yangiliklari/Новости Министерства высшего и среднего специального образования
Tijoriy hamkorlik uchun 👉 @Kopirayterme

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2021-02-13 10:29:53 ​​ Бухорода психология ва хорижий тиллар университети очилади

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Вазирлар Маҳкамасининг “Бухорода психология ва хорижий тиллар университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Қарорга мувофиқ, Когон туманида ташкил этиладиган университетда ўқитиш Ўзбекистонда амалда мавжуд таълим шакллари ҳамда ўзбек, рус ва инглиз тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Шунингдек, ҳар йили ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли, иқтидорли ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган фарзандлари танлов асосида бепул ўқишга қабул қилинади.
Университет гранти асосида ўқишга тавсия қилинадиган мазкур тоифадаги абитуриентлар ажратилган квотанинг 10 фоизидан кам бўлмаган қисмини ташкил этади.

Бундан ташқари, университетда бакалавриат босқичи учун қуйидаги йўналишлар ташкил этилади:

— Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили;
— Филология ва тилларни ўқитиш: рус тили;
— Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили;
— Ўзга тилли гуруҳларда рус тили;
— Мактабгача ва бошланғич таълимда хорижий тил (инглиз тили);
— Психология (юридик психология);
— Психология (спорт психологияси);
— Психология (амалий психология);
— Психология (оила психологияси).

Шунингдек, магистратура босқичи учун эса қуйидаги йўналишлар ташкил этилади:

— Aдабиётшунослик: инглиз адабиёти;
— Aдабиётшунослик: рус адабиёти;
— Лингвистика: рус тили;
— Психология (фаолият турлари бўйича);
— Психология (юридик психология).

Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул параметрлари ҳамда тўлов-контракт миқдори ижтимоий-иқтисодий соҳадаги юқори малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёждан ҳамда Университетнинг моддий-техник имкониятидан келиб чиққан ҳолда муассис томонидан белгиланади.

Университетда таълим фаолияти Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан белгиланган тартибда лицензия берилганидан сўнг бошланади.

Сафимизга қўшилинг:
@Uzb_dtm
55 views07:29
Ochish/sharhlash
2021-02-12 15:06:12
Жанг шиддатли бўлади: Бу йил 1 млн 615 минг абитуриент ҳужжат топшириши прогноз қилинмоқда.

Уларга чекланмаган тарзда йўналишларни танлаш имкони берилиши мумкин.

Бу йил имтиёзлар билан боғлиқ муаммо бўлмаслиги учун ҳаракат қилиняпти. — ДТМ бош бошқарма бошлиғи Фарҳод Мирзаев

Сафимизга қўшилинг:
@Uzb_dtm
75 views12:06
Ochish/sharhlash
2021-02-12 15:05:40 ​​ 4 вилоятдаги ОТМларда тиббиёт йўналишидаги факультетлар очилади

2021/22 ўқув йилида тиббиёт олийгоҳлари бўлмаган Қарши давлат университети, Жиззах давлат педагогика институти, Навоий давлат педагогика институти ва Гулистон давлат университетларида тиббиёт йўналишидаги факультетлар ташкил этилади.

Бу ҳақда Ҳаракатлар стратегиясининг 4 йиллик фаолиятига бағишланган халқаро форумда Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Ўктам Исмоилов маълум қилди.

Исмаиловнинг сўзларига кўра, коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон бўйлаб қарийб 30 минг ўринли даволаш масканлари ташкил этилган.

«Ушбу масканлар 85 млн долларлик 3 та МСКТ, 56 та рентген, 2 303 та функционал кроват, 2 960 та СИПАП, 5 537 та кислород концентратори, 1 850 та ИВЛ, 1 564 та кардиомонитор, 150 та ПЗР аппарати ва бошқа зарурий анжомлар билан таъминланди.
Пандемияга қарши курашиш учун 200 мингдан зиёд тиббиёт ходими, жумладан, чет эллик 150 нафар юқори малакали шифокор ва мутахассислар жалб этилди. Юртимизда фаолият кўрсатаётган 36 280 нафар тиббиёт ходимлари коронавирус касаллигини даволашнинг сўнгги усуллари юзасидан ўқитилди.

Шунингдек, ўтган вақт давомида 10 та ҳудудда рентгенэндоваскуляр (ангиография) бўлимлари, 8 та вилоятда кардиохирургик «очиқ юрак» операцияларнинг амалга оширилиши йўлга қўйилиб, республикада илк бор 10 кг вазндан кам бўлган болаларда юракда очиқ жарроҳлик амалиёти бажарилди.

2021 йилда қўшимча равишда 100 та оилавий шифокор пункти ва 24 та оилавий поликлиника, эндокрин касалликларини аниқлаш ва даволаш мақсадида ҳудудий шифохоналарда махсус бўлимлар ташкил этилади.
35 та туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ташкил этилиб, Наманган, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида буйрак трансплантация амалиётини ўтказиш йўлга қўйилади».

Маълум қилинишича, 2021 йилда Ўзбекистонда 272 та янги хусусий тиббиёт муассасаси ташкил этилиши режалаштирилган.

Сафимизга қўшилинг:
@Uzb_dtm
72 views12:05
Ochish/sharhlash
2021-02-12 14:37:57
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ректорларга:

Ётоқхоналарга киринг. Ётоқхоналарга ўнталаб автомат кир ювиш машиналарини қўйишингизга ким қўлингиздан ушлаб турибди? Шу кир машиналар учун бир қоп порошокни талабаларга олиб бериш учун ким қўлингизни ушлаб турибди? У саксон миллион тўлаяпти-ку! У 46 млн тўлаяпти-ку! Камиям 10 млн тўлаяпти-ку! Ўзининг пулига ўзига шароит қилиш керак-да!

Санузеллар (ҳожатхоналар)га алоҳида эътибор қиламан. Буни блокнотингизга қизил билан ёзиб қўйинг. Битта қолмай кириб кўраман. Чунки у маданият.

@Uzb_dtm
77 views11:37
Ochish/sharhlash
2021-02-07 15:28:33 ​​Мaжбурий блокдaги мaтемaтикa тaркибидa геометрия сaволи бўлaдими?

Бу ҳақда абитуриентлардан кўплаб саволлар келиб тушмоқда. Мана шу саволга ДТМ вакиллари жавоби қуйидагича:

“Математика фанини геометриясиз тасаввур қилиб бўлмайди. Математика (мажбурий) фанидан тест топшириқлари геометрия фанининг давлат таълим стандарти ва ўқув дастурида (7-11-синфлар учун) берилган мавзулардан шакллантирилмайди. Лекин математика фани давлат таълим стандарти ва ўқув дастурида (5-6-синфлар учун) берилган геометрик материаллардан фойдаланилади ва тест топшириқлари шакллантирилади".

Хулоса: демак, мажбурий блокдаги математика фанида 7-11-синфлар ўтиладиган геометрия фанидан саволлар бўлмайди. Лекин математикадан 5-6-синф дарсликларида келтирилган геометрияга оид мавзулардан савол бўлади.

Сафимизга қўшилинг:
@Uzb_dtm
170 viewsedited  12:28
Ochish/sharhlash
2021-02-05 11:09:41 ​​ Гулистонда 3+3 дастури асосида турк тиббиёт университети филиали очилади. Қабул шу йилдан бошланади!

Филиалда бакалавриат таълим йўналишида ўқитиш жараёни 3 йил Ўзбекистонда, 3 йил Туркияда ўқитилади.

Вазирлар Маҳкамасининг "Сирдарё вилоятида "Гулистон тиббиёт кластери" ҳамда хорижий тиббиёт олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига кўра, Гулистонда тиббиёт коллежи негизида тиббиёт олийгоҳи ташкил этилиши, унда Туркиянинг Соғлиқ билимлари университети филиалини очиш бўйича музокаралар олиб борилган эди, деб хабар қилмоқда Сирдарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Мазкур филиал таълим фаолиятини 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб амалга оширади.

Қайд этилишича, филиалда бакалавриат таълим йўналишида ўқитиш жараёни 3+3 (3 йил Ўзбекистонда, 3 йил Туркияда) ташкил этилади, бунда 30 фоиз талабалар университет маблағлари ҳисобидан ажратиладиган грантлар асосида ўқитилади.
Нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланадиган ушбу филиалда ўқитиш кундузги таълим шаклида, давлат ва инглиз тилларида амалга оширилади.

Сафимизга қўшилинг:
@Uzb_dtm
180 views08:09
Ochish/sharhlash
2021-02-04 11:32:10
Олий таълим муассасаларини педагогика йўналишлари бўйича тамомлаган (тамомлайдиган) битирувчилар эса халқ таълими тизимидаги олий маълумот талаб этиладиган бўш иш ўринларини Халқ таълими вазирлигининг БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ БАЗАСИДАН топишлари мумкин
https://xt.uzedu.uz/Vacancy/ListView
—————————————

@Uzb_dtm
175 views08:32
Ochish/sharhlash
2021-02-04 11:29:14 Абитуриентлар, уларнинг ота-оналарига тавсия қиламиз:

2020/2021 ўқув йилида давлат олий таълим муассасаларида янги ташкил этилган таълим йўналишлари ва мутахассисликлар рўйхати:

Бакалавриат: https://t.me/otm_info/76

Магистратура: https://t.me/otm_info/78



--------------------------------------
телеграм каналига аъзо бўлиш: @Uzb_dtm Абитуриентлар, уларнинг ота-оналарига тавсия қиламиз:
159 viewsedited  08:29
Ochish/sharhlash
2021-02-02 17:27:52
Бу йил кириш имтиҳонларида ростан ҳам 5та фандан тест олинадими?

"Ҳа. Aбитуриентлар бу йилги имтиҳон учун 2та мутахассислик ва 3та мажбурий фандан тайёргарлик кўриши лозим" — ДТМ бош бошқарма бошлиғи Фарҳод Мирзаев

Ушбу хабарни ҳалигача иккиланиб юрган абитуриент танишларга юборинг, билиб олишсин!

Сафимизга қўшилинг:
@Uzb_dtm
177 viewsedited  14:27
Ochish/sharhlash
2021-02-02 09:34:05 ​2023-2024 ўқув йилидан бошлаб 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ўртача кўрсаткичи олий таълим ташкилотига кириш имтиҳонларида инобатга олиниши мумкин

2021 йил 1 февраль куни «Умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари битирувчиларининг баҳоларини олий таълим ташкилотига кириш имтиҳонларида инобатга олиш тартиби тўғрисида» Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Унга кўра:

2022-2023 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари битирувчиларининг шаҳодатномаси (аттестати) (диплом иловаси)га мажбурий 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ўртача кўрсаткичи киритилади ва ушбу кўрсаткич 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб олий таълим ташкилотига кириш имтиҳонларида инобатга олинади.

Умумий ўрта таълим муассасаси битирувчилари баҳосининг ўртача кўрсаткичини ҳисоблашда битирувчининг 6-11-синфлардаги йиллик баҳоларининг умумий йиғиндиси ҳар бир синфдаги ўқиган фанлар сонининг умумий йиғиндисига нисбати олинади.

Давлат тест маркази томонидан олий таълим ташкилотларига қабул тест синовлари якунланганидан сўнг, белгиланган муддатда, танловга қадар абитуриентларнинг тест синови жараёнида тўплаган балларига тегишли таълим ташкилотлари томонидан киритилган битирувчилар (абитуриентлар) баҳоларининг ўртача кўрсаткичлари қўшилади ва танлов амалга оширилади.

Битирувчи (абитуриент) тест синови жараёнида тўплаш мумкин бўлган максимал баллнинг 30 фоизидан кам балл тўпласа, ажратилган квота доирасида танловда иштирок эта олмайди.

https://regulation.gov.uz/uz/document/28636

Сафимизга қўшилинг:
@Uzb_dtm
159 viewsedited  06:34
Ochish/sharhlash