Get Mystery Box with random crypto!

АБИТУРИЕНТЛАРГА ЭСЛАТМА: бу йил тест синовлари 5 та фандан бўл | @dtmuzb Davlat Test Markazi

АБИТУРИЕНТЛАРГА ЭСЛАТМА: бу йил тест синовлари 5 та фандан бўлади:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-4319-сон қарорига мувофиқ:

2021/2022 ўқув йили қабулидан бошлаб тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси икки бўлимга ажратилади.

биринчи бўлимга барча тест топширувчилар учун мажбурий учта фан — она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи,

иккинчи бўлимга абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фан киритилади.

Ўтган йилги қабулда, пандемия муносабати инобатга олиниб, абитуриентларга енгиллик яратиш мақсадида мажбурий учта фан бекор қилинган, фақатгина танлаган йўналишига мос 2 та фандан тест синови бўлганди.

Абитуриент дўстларга жўнатиш эсдан чиқмасин!

#АбитуриентгаЭслатма #биласизми
—————————————
@Uzb_dtm