Get Mystery Box with random crypto!

Уй-жой ва автомобил ижараси бўйича минимал ставкалар ошади | Юридик хизмат⚖️

Уй-жой ва автомобил ижараси бўйича минимал ставкалар ошади

2023 йилда жисмоний шахслар учун турар ва нотурар жойларни ҳамда автотранспорт воситасини ижара беришнинг энг кам ставкалари барча ҳудудлар учун 10 фоиз атрофида оширилади.

Молия вазирлиги 2023 йилги бюджет қонуни лойиҳасини эълон қилди. Унда 2023 йил учун мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахсларга белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳам кўрсатилган.

Тошкент шаҳрида турар жой биноларини ижарага беришнинг энг кам ставкалари 1 кв/м учун ойига 17 минг сўм, нотурар жойлар учун эса 35 минг сўм этиб белгиланяпти. Ўтган йилга нисбатан ставка 10 фоизга ошяпти.

Маълумот ўрнида, 60 квадрат майдонга эга хонадонни 1 млн 20 минг сўмдан (60 х 17 000) арзон нархга расман ижарага бериб бўлмайди. Ижара шартномасидаги сумма ижарага берувчининг даромадини солиққа тортишда ҳисобга олинади (даромад солиғининг ставкаси – 12 фоиз).

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram | Youtube | Instagram