Get Mystery Box with random crypto!

#Расман Президент фармони билан вазирликлар сони қисқартирил | Юридик хизмат⚖️

#Расман

Президент фармони билан вазирликлар сони қисқартирилмоқда

Ўзбекистон Республикаси президентининг «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» Фармони имзоланди.

Фармонга кўра, вазирликлар сонини 25 тадан 21 тагача қисқартириш бўйича таклифи маъқулланган.

Эътиборли томони, Молия ва иқтисодиёт вазирликлари, шунингдек, Мактабгача таълим ва Халқ таълими вазирликлари бирлаштирилмоқда. Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитасига вазирлик мақоми берилмоқда.

2023 йил 1 январдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси тизимини қуйидаги вазирликлар ташкил этади:

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги;
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
Тоғ-кон ва геология вазирлиги;
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги;
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги;
Табиат ресурслари вазирлиги;
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги;
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;
Сув хўжалиги вазирлиги;
Рақамли технологиялар вазирлиги;
Адлия вазирлиги;
Транспорт вазирлиги;
Маданият ва туризм вазирлиги;
Мудофаа вазирлиги;
Энергетика вазирлиги;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
Ташқи ишлар вазирлиги;
Ички ишлар вазирлиги;
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram | Youtube | Instagram