Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон 'Тинчликсеварлик глобал индекси'да юқорилади Globa | Asadbek Bobojonov sahifasi

Ўзбекистон "Тинчликсеварлик глобал индекси"да юқорилади

Global Peace Index 2022 рейтингида Ўзбекистон 7 поғонага юқорилаб, 163 давлат орасида 86-ўринни эгаллади. Ҳисоботга кўра, Ўзбекистон "Россия ва Евроосиё" гуруҳида энг катта яхшиланишни кўрсатди – 1,5 фоиз.

Қўшни мамлакатлар орасида Қозоғистон 97-ўринда (-29), Қирғизистон 91-ўринда (-21), Тожикистон 92-ўринда (+6), Туркманистон 104-ўринда (+5) жойлашган.

Энг тинчликсевар давлатлар деб Исландия, Янги Зеландия ва Ирландия топилди. Индекси энг паст бўлиб турган мамлакатлар: Афғонистон, Яман, Сурия, Россия ва Жанубий Судан. Манба: https://t.me/nigoh_01/2769