Get Mystery Box with random crypto!

#Янгиликлар Боғлар барпо этилмоқда Пискент тумани ҳокиминин | AgroMart.Uz

#Янгиликлар

Боғлар барпо этилмоқда

Пискент тумани ҳокимининг 165-ф сонли фармойиши асосида баҳор мавсумида кўкаламзорлаштириш, мевали боғлар барпо этиш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

“Пискент Шарқ агро” фермер хўжалигида амалий семинар бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосари М.Абдураҳмонов, ҳоким маслаҳатчиси Ҳ.Каримов, аграр соҳа масъуллари, фермерлар, тажрибали боғбонлар иштирок этди.

Туман ҳудудидаги 912 гектар боғларнинг сифати, ҳосилдорлиги М.Маҳмудов номидаги боғдорчилик илмий тадқиқот институти мутахассислари томонидан ўрганилди. Камҳосил боғларни янги серҳосил навлар билан тўлдириш борасида зарур тавсиялар берилди.

Пискентлик қишлоқ хўжалиги ходимлари Фарғона вилоятининг Қува тумани билан кўчат етказиб бериш ва тажриба алмашиш бўйича фойдали келишувлар тузилган. Бугун Қувадан 7 минг 500 туп 7 хил мевали ва манзарали дарахт кўчатлари келтирилди.

Манба: Тошкент вилояти хокимлиги Ахборот хизмати

@uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube