Get Mystery Box with random crypto!

#Фойдали_маълумотлар Ўрик дарахтига шакл бериш тадбирлари Р | AgroMart.Uz

#Фойдали_маълумотлар

Ўрик дарахтига шакл бериш тадбирлари

Республикамизга баҳор кириб келиши билан боғларда ишлар қизиб кетади. Агар қишда ҳаво ҳарорати жуда совуқ бўлган бўлса, февраль ойининг иккинчи ярмидан бошлаб, уруғли мева боғларга шакл бериш, буташ ишларини иложи борича қисқа муддатларда тугатилиши зарур. Данакли меваларнинг турлари бўйича буташ, сийраклаштириш ишлари навбатма-навбат қисқа муддатда ўтказилади. Буташ, биринчи навбатда, ўрик дарахтларидан бошланади.

Ўрик дастлабки йилларда ўсиш кучига эга бўлганлиги боис олти-етти ёшгача бўйига ўсган шохларда ҳосил куртаклари бўлади ва бу даврда ён шохчалар секин ўсади. Бундай шохларни уларда ён шохчалар яхшироқ ўсиб чиқиши учун учдан бир қисмига ёки ярмига қисқартириш керак.

Кейинги буташлар навбатдаги тартибда ўсган ортиқча шохларни олиб ташлаш ва шохларни бироз қисқартиришдан иборат бўлади. 20–25 ёшли ўрик дарахтларида ўсиш жараёни сустлашиб, ҳосилдорлик пасайиб кетади.

Давоми: Бу ерда

@uzagromart

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube