Get Mystery Box with random crypto!

Молия соҳасида кибержиноятчиликка қарши курашиш бўйича жиддий | Abituriyent Onlayn

Молия соҳасида кибержиноятчиликка қарши курашиш бўйича жиддий ислоҳотлар бошланди

Молия соҳасида кибержиноятчиликка қарши курашиш соҳасида бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 ноябрдаги ПҚ-381-сонли “Рақамли маҳсулотлар (хизматлар) истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши курашишни кучайтириш чоралари тўғрисида” қарори қабул қилинди.

Тўлов тизим операторлари ва тўлов ташкилотлари фақат акциядорлик жамияти кўринишида фаолият юритиши зарур. Маълумот ўрнида, ҳозирги кунда мавжуд 49 та тўлов тизимларининг деярли барчаси, яъни 47 таси МЧЖ кўринишида фаолият юритмоқда.

2024 йил 1 июлдан бошлаб тўлов тизим операторлари учун устав капиталининг энг кам миқдори 50 миллиард сўм ва тўлов ташкилотлари учун эса 10 миллиард сўм (2025 йил 1 июлдан бошлаб 20 миллиард сўм) бўлиши белгиланмоқда.

Марказий банк банк карталари ва ҳисоб варақалари бўйича шубҳали операциялар содир этилган тақдирда улардан фойдаланишни уч кунгача чеклаш бўйича банклар ва тўлов ташкилотларига кўрсатмалар юбориши мумкин бўлади. Энди уч ёки ундан ортиқ ўтказмалар автоматик равишда тизим томонидан назоратга олинади.

Жисмоний шахсдан жисмоний шахсга катта миқдорда пул маблағларини ўтказишда қўшимча биометрик ва бошқи ҳимоя воситалари қўлланилади.

Бир ой муддатда аҳолининг рақамли молиявий саводхонлигини ошириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилади.

Банклар, тўлов тизимлари ва ташкилотларида анфрод тизимни ишга туширилади. Энди мобил иловалар томонидан мобил қурилмалар ҳақида қўшимча маълумотларни тўплаши керак бўлади, жумладан: IMEI, IMSI, DeviceID.

Фойдаланувчи мобил иловаларда рўйхатдан ўтгандан кейин фойдаланувчида биринчи соат ичида пул ўтказмаларини юбориш имконияти чекланган бўлиши керак бўлади.

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб рақамли технологиялар соҳасидаги жиноятларни олдини олиш бўйича кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасаларини аниқланади, давлат гранти асосида ўқитиш бўйича қабул квоталари белгиланади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, ИИВнинг Малакаси ошириш институти ҳамда ДХХнинг таълим муассасаларида соҳа ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича доимий курслар ташкил этилади.

Рақамли криминалистика илмий тадқиқот университети ташкил этилади. Рақамли криминалистика (криминалистика)ни соҳасини ривожлантириш ва терговчиларнинг рақамли далилларни олиш ҳуқуқларини кенгайтирилади.

Қарор 2023 йилнинг 1 декабридан кучга кирди

Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram | Facebook | Linkedin | Instagram